Ижтимоий тармоқлардаги иллатларнинг олдини олиш йўллари

5-07-2019, 08:24 admin Мақолалар 655

Интернетга мукасидан кетиш ёшларда бир қанча маънавий иллатларни урчитмоқда. Минг афсус, ҳозир ёшлар орасида лоқайдлик оғир бир дард, худди тузалмас бир хасталикдай илдиз отиб бораётганга ўхшайди. Ҳатто “Қўнинг уйи ёниб кетса, менга нима,меникиомон қолди-ку”, - дейдиганлар ҳам учраб туради.
Лоқайдлик тобора кучайиб, секин–аста ижтимоий аҳамият касб этиш ҳам мумкин. Кеча боласининг ахлоқсизлигига индамаган ота бугун жамият аъзоларининг жиноятларига ҳам кўз юмиши, ўғлинг одоб-ахлоқи ҳақида қайғурмаган оила бошлиғи бугун айрим юртдошларнинг адашган оқимлар, миссионерлар тузоғига осонгина илинаётганига бепарво бўлиши мумкин.
Юртимизга ғарб ўлкаларидан шиддат билан кириб келаётган, ёшлар ахлоқига заҳарли ханжар бўлиб урилаётган фаҳш ва бузуқликларни тарғиб қилувчи фильм ларнинг фарзандлар тарбиясиг салбий таъсир кўрсатаётганига ҳам кўпинча бепарвомиз. Гўё бу нарсалар бизга тааллуқли эмасдик, лоқайдликка бериламиз. Аслида эса шу каби оддий лоқайдлик катта жиноятларга кулфатларга йўл очиб беришини унутиб қўямиз.
Яқинда жума маърузаларни тарқатиш мақсадида бозордан қоғоз олиш учун китоб савдоси дўконига кирдим савдо ходими опа билан суҳбалашдим ва бадиий китоблар саводси ҳақида сўрадим, шукур савдо қилса бўлади нолимаймиз нархни сўраб 10 кишидан бир киши савдо қилиб олиб кетади ва қизиқиш билан диск савдо дўконига кирдиб 20 дақиқада дўкондан ҳар хил фильм, ўйинлар мултфильм ва концерт ва миллонлар жамоси десизми яна ҳар хил дисклардан савдо қилиб олиб кетишияпти демак китобга нисбатан диск савдосига қизиқиш кўп...
Қаерда бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг зарур масалалар ўзи бўларчиликка ташлаб қўйилса, оқибати ҳалокат деяверинг. Лоқайд одамлардан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди.Чунки уларда на сидқ ва на ирода бўлади. Улар ҳатто ўз халқи, Ватани тақдирига ҳам бамисоли бегонадек қарайли. Набий (алаҳиссалом): “Мўмин зийрак, эҳтиёткор ва оқил бўлади”, -деб таъкидлаганлар.
Лоқайдлик- жамият ишига бепарво ва совуққонлик билан ёндашишни ифодаловчи маънавий иллатдир. Буюк соҳибқирон Амур Темур “Темур тузуклари” китобида шундай ёган “Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир”,-деган сўзлари бугунги кунда ҳам маънавий жиҳатидан нақадар долзарб аҳамиятга эга.
Ижтимоий тармоқларнинг “салбий таъсиридан бутун миллат, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш ҳар бир онгли инсоннинг муқаддас бурчи эканини таъкидлаш лозим.
Ёшлар ўртасида интернет тармоғидан фойдаланишнинг суиистеъмол қилиниши оқибатида турли кўнгилсизликлар, оиласига хиёнат, фаҳш суратлар ва кинолар томоша қилиш, юзасидан ҳаё пардасиниг кўтарилиши каби нохуш ҳолатлар кўпайгани кузатилмоқда. Булар ҳаммаси оила нотинчлиги айниқса оилавий ажралишларни сони янада кўпайиши хафи каттадир.
Ҳозир баъзи ижтимоий тармоқларда турли ўйинлар ва пул топиш воситалари ташкил этилиб, мўмай даромадни оз муддатда қийинчиликсиз қўлга киритиш имкони борлиги ваъда қилинмоқда.
Билишимиз лозимки, “Бузуқ ниятли ва ёмон ахлоқли кишилар ўртага кириб олиши билан иш тўғри бўлмайди”. (Абу Райҳон Беруний).
Бундай аврашларга учраганлар, биринчидан, енгил–елпи ҳаётга мойил бўлиб қолади, иккинчидан, улар алдов қурбони бўлиб, ҳатто бор-будидан ҳам айрилиб, ота-онасини қийин аҳволга солиб қўйишлари мумкин.
Соф эътиқод соҳиби бўлган мусулмон киши хабарнинг тўғри ёки ёлғон эканини ажрата олиши ҳамда миллий қадриятларга эътиборсиз ва шу билан бирга шарм ҳаё, ор-номусни унутган кишилардан узоқ бўлиши лозим. Ислом таълимоти бандага амалларнинг хоҳ диний, ҳоҳ дунёвий амал бўлсин меъёрини, тарозисини тақдим қилган. Аниқроғи, Аллоҳ таоло бандага бажарадиган ибодатларни тартиб-интизомини ва меъёрини билгилаб берган.
Инсон теварак–атрофида бўлаётган барча воқеа ҳодисаларга, тўғри ёндашуви, хусусан, интернет тармоқларидаги ҳар қандай маълумотни тўғри деб қабул қилавериши хатарли эканини яхши билмоғи керак. Инсон у ёки бу ахбаротни эшитар экан, адашмаслиги учун ҳеч бўлмаганда:“Бу ахборотни ким узатаяпти?”,“Қандай мақсадида узатаяпти?” деган саволларни аввало, ўзига бериши, уларга асосли жавоб топишига ҳаракат қилиши керак.
Бўлма инъом бирла хомтаъма, Дўстим деганига алданма. (Мирий)
Аллоҳ барчаларимизни хусусан ёшларимизни Лоқайдликдан, Танбаликдан, Ғафлатда қолишдан эътиқоди бузуқларни касрига йўлиқишдан ўзи асрасин! Омин.

Қизилтепа туман ҳамда Боязид Бастомий масжид имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш