Зарафшон шаҳар 7-кичик туман "Тинчлик" МФЙда ўзаро аразлашиб қолган ёш оилаларда яраштирув тадбири ўтказилди. “Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби К.Шодмонов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ажрашиб кетаётган оилалар сони кўпайиб кетаётганлиги ҳақида гапириб, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, буткул чек қўйиш кераклигини ҳам айтдилар. Тадбирга шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, МФЙ фаоллари ва ота-оналар таклиф этилди. Тадбирда "Оилада фарзанд тарбияси" ва "Оила муқаддас даргоҳ" мавзуларида маърўза қилиниб, ёшларда оила ҳақидаги тушунчани сингдириш, уларга оила муқаддаслиги, ҳар бир оиланинг жамиятда ўз ўрни борлигини уқтириш ҳамда ёш оилаларга фарзанд тарбиясини ўргатиш, бунда эса азиз ота-оналар билан, маҳаллалар билан ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш юритишни ҳамда ажрашишларга сабаб бўладиган барча омилларни бартараф этиш лозимлиги ҳақида маъруза қилдилар. Ушбу тадбирда маҳалла фаоллари, ота-оналар, ажрим ҳолатига келиб қолган ёш оилалар таклиф қилиниб, улардаги мавжуд муаммоларнинг сабаблари ўрганиб чиқилиб, бу каби ёш оила вакилларига тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтилди.