Исломда қиз бола тарбияси
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : مَنْ عَالَ جَارِيَتَيْنِ حَتَّى يَبْلُغَا ، جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَنَا وَهُوَ كَهَذَيْ ، وَضَمَّ إِصْبَعَيْهِ
“Кимики икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади”, деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар.
Қиз боласи борлар учун Расулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам) томонларидан бу хушхабар бўлсин! Шу бўлдими, холосми? Қиз боласи бўлса, турмушга чиққунча едирса, ичирса, кийдирса бўлдими? Йўқ, албатта... Расулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
عنأم المؤمنين عائشة رضي الله عنهاقالفَقَالَ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ اُبْتُلِيَ مِنْ هَذِهِ الْبَنَات بِشَيْءٍ فَأَحْسَنَ إِلَيْهِنَّ كُنَّ لَهُ سِتْرًا مِنْ النَّار "
“Кимгаки Аллоҳ таоло қиз неъмати билан сийласа, сўнгра уларни чиройли тарбияласа, улар отаси учун дўзахдан парда бўлишади”.
Қизлар дўзахдан парда бўлиши учун чиройли тарбияласа, деган шарт қўйилмоқда. Чиройли тарбия қанақа бўлади? Албатта, Ислом тарбиясидан кўра гўзалроқ тарбия йўқ. Илмли, ҳаёли, иболи, виждонли, қаноатли, сабрли ва итоатли қилиб тарбиялаш, бу гўзал тарбиялардир. Нечта қизни тарбияласа жаннатга лойиқ бўлади. Пайғамбаримиз (Соллалоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « من كان له ثلاث بنات ، أو مثلهن من الأخوات ، فكفهن ، وعالهن ، وجبت له الجنة » . قلنا : يا رسول الله ، وثنتين ؟ قال : « وثنتين » . ونرى لو قلنا واحدة ؟ قال : « نعم »
“Кимнинг 3 та қизи ёки синглиси бўлса, кейин уларни ўз қўлида тарбия қилиб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши албата муқаррадир”. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ, унинг иккита қизи бўлса-чи?”-деб сўради. Расулуллоҳ (Соллолоҳу алайҳи васаллам): “Иккита бўлса ҳам”, дедилар, бошқа бир ривоятда: “Битта бўлса-чи?” деб сўраганларида. Расулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам): “Ҳа”, дедилар.
Қиз болага тўғри тарбия бериб, одоб бериб, иймон-исломни танитиш, едириб, ичириб, кийинтириш катта машаққатдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга сабр қилган одамларга жаннатни ваъда қиляптилар. Қизи бўлмаса-чи? Унда ...
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ كَانَ لَهُ ثَلاَثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلاَثُ أَخَوَاتٍ أَوِ ابْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللَّهَ فِيهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ ».
“Кимнинг 3 та қизи ёки 3та синглиси бўлса ёки 2 та қизи ёки 2 та синглиси бўлса, сўнгра уларни гўзал ахлоқ ва чиройли муомала билан тарбият қилса, қизлари ёки сингиллари албатта унинг жаннатга киришига сабабчи бўлади”.
Қиз болани тарбиялашда қандай тарбияласа, инсон жаннатий бўлиши мумкин?
عن عائشة رضي الله عنها ، قالت : يا رسول الله من أعظم الناس حقا على المرأة ؟ قال : « زوجها » قلت : من أعظم الناس حقا على الرجل ؟ قال « أمه »
“Аёл устида инсонларнинг ҳақдорроғи эридир. Эркак устида инсонларнинг ҳақдорроғи онасидир”
عَنْ حُصَيْنِ بْنِ مِحْصَنٍ أَنَّ عَمَّةً لَهُ أَتَتِ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فِى حَاجَةٍ فَفَرَغَتْ مِنْ حَاجَتِهَا فَقَالَ لَهَا « أَذَاتُ زَوْجٍ أَنْتِ ». قَالَتْ نَعَمْ. قَالَ « فَأَيْنَ أَنْتِ مِنْهُ ». قَالَ يَعْلَى « فَكَيْفَ أَنْتِ لَهُ ». قَالَتْ مَا آلُوهُ إِلاَّ مَا عَجَزْتُ عَنْهُ. قَالَ « انْظُرِى أَيْنَ أَنْتِ مِنْهُ فَإِنَّهُ جَنَّتُكِ وَنَارُكِ ».
“Аммам менга айтиб бердилар: “Бир юмуш билан Расулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига борган эдим. “Эринг борми?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедим. Шунда: “Унга қандай муносабатдасан?” дедилар. Мен: “Узрлик ҳолатимдан бошқа пайтда унга эътиборсизлик қилмайман”, дедим. Айтдилар: “Унга нисбатан нима ишлар қилаётганинга эътибор бер. Чунки у сенинг жаннатинг ёки дўзахингдир”.
Аёлнинг жаннатга эришиши бу ўз эрини ҳаётида давомида рози қилишидир. Аёл бу ким? Бировнинг қизи, яъни сиз билан менинг қизимиз. Демак, биз қиз тарбиялаганда, бир оилага тушганда у оиланинг кўзини қувонтирадиган уй бекасини тарбиялаш.
Нурота туман “Шакарак” масжиди имом хатиби У.Саидов