Аллоҳ таоло қадрини баланд қилган, уммати Муҳаммад с.а.в шарафлаган Рамазон ойи ҳам охирлаб қолди. Мўъмин мусулмонлар Рамазон рўзасини тутдилар, кечалари таровеҳларда қоим бўлиб, хатми Қуръонларда соъме бўлдилар. Бу ойда шарафли амаллардан яна бири кўб хайр-эҳсон қилиш, Аллоҳ буюрган садоқотларни адо қилиш, яъни фитр садақалари, закот, ушрларни Аллоҳ буюрган эгаларига топшириш биз уммат учун саодат асридан мерос бўлиб келаётган гўзал одат ҳисобланади.
Икрима (р.а.) Ибн Аббоснинг бундай деганини ривоят қилади: “Икки нарса шайтондан ва икки нарса Аллоҳ таолодан”, деб кейин бу оятни ўқиди: “Шайтон сизларни (агар инфоқ-эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам (бойлик) ваъда қилади”, яъни, сизларни тоатга ва садақа қилишга буюриб, фазли ва мағфиратига етказмоқни хохлайди. “Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва билгувчидир” (Бақара 268). Яъни, фазлу карами кенг ва садақа қилган кишининг савобини билгувчи зот.
Ҳа, нафсимизга ҳамла қилиб турган шайтоннинг ҳийлаларига парво қилмай, эзгу ишларда бардавом бўлишлик, чин мўъминлик сифатларидандир. Улуғларимиздан Юсуфий ҳазратлари сахийлик ҳақида шундай дедилар:
Сахий одам душманлик ва адоватдан қочган, ўз қалбида муҳаббатга йўл очган бўлади. Сахий киши мисдан ясалган кўзага ўхшайди: тез таёрланади-ю, аммо узоққа етади. Очкўз киши муҳаббатдан қочган, ўз қалбида адоватга йўл очган бўлади. Очкўз киши сопол идишга ўхшайди, уни ясаш қийин-у, лекин тез синади.
Қадимдан халқимиз шунинг учун ҳам Рамазонда закот ва садақотларни ада қилишни, кўнгли ўусикларни меҳр муруват билан сийлаш, тушкунликка тушганларни оғирини енгил қилишни савоби улуғ амаллардан деб билади. Сўзимизни Фаридиддин Атторнинг байтлари билан тугатамиз:
Бўл сахий сен, эй бродар, бўл сахий
Бўлмағай ҳар хил бало бошда дағи!
Доимо мардлик била мардона бўл,
Ким сахийдир қўллар они барча қўл!
Туманимизда яшовчи барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Аллоҳ таолодан юртимиз ҳамиша обод, ҳалқимиз ўзаро тинч ва иттифоқликда яшашини, фаровон бўлишини сўраб дуои ҳайрлар қиламиз! Омин!
Хўжа Муҳаммад Восий масжиди имом хатиби И.Икромов