Шу кунларда ижтимоий тармоқларда авж олиб бораётган мавзуга жуда кўплаб одамлар ҳам ўтин қалашни бошлади. Машҳур блогерлар, баъзида эса бизнес вакиллари ва ҳатто ошпазлар ҳам четда қолмади. Билмадим, балки артистлар ҳам қўшилгандир.
Мени бир нарса қизиқтиради. Ва бу саволни танишларимга кўп бериб, ўзимизча жавобини ҳам қидирганмиз. Нега халқимиз илм аҳлини хўрлашни ва ғийбат қилишни яхши кўради? Бу фақат «Малибу» эмас. Илмли одам чиройли либос кийса, яхши соат тақса, яхши машинада юрса негадир барча зоҳидлик ҳақида гапириб қолади.
Аммо қайсидир “масхарабоз”, бемаза ва бачкана қилиқ қиладиган “миллионер”ларни асл миллионерларга айлантиришдан ўзини тортмайди. Яқинда «Халқлар дўстлиги» саройида 10 кунлик томошанинг биринчи сафлари чипталари бир одамни гапига кўра 400 минг сўмга чиқибди. Азизлар, келинг бошқачароқ айтай – деярли 50 доллар.
Аммо худди ўша халқим масжиддаги имом никоҳ ўқиганлиги учун 50 минг сўм тўлов қилиш керак деса, булар бунча пулни яхши кўради, имомлар ўзи пулга ўч бўлади, каби гаплар ва ғийбатларни қилишдан тоймайди. Юртимизда кимнинг қадри қандоқлигини бемалол уйлардан кўрса бўлади.
Ҳайҳотдек уйларни кўрсанг қайсидир санъаткор, мусиқачи ва қўшиқчилигини тушунасан. Ўтган йилги бир воқеа эсимга тушди. Қўқондан қайтаётганимда патир ва қурт олгани тўхтадим. Адашмасам “лэндкрузер” ёки “прадо” турган эди. Билмаганлар учун – ушбу уловларнинг биздаги нархи 70 минг доллардан бошланади. Ичимда “яхши тадбиркор, иши юрган бизнесмен экан-да” дедим.
Не ажабки, қайсидир санъаткор экан. Қайсидир деганим-ки, номи машҳурроғи ҳам эмас, навбатдаги битта-иккита клип соҳибларидан бири экан. Кейин суриштирсам, ҳатто ҳали концерт ҳам бермаган экан. Аммо аллақачон жип соҳибига айланибди. Буниси ҳам майли. Маҳалламиздаги дўконларнинг олдида бир-икки марта янги чиққан русумдаги (адашмасам “лексус”) жипни кўриб, уй қуриб сотадиган бизнесменлариники десам, “ашулачи” деган жавобни эшитдим.
Шунда хўрлигим келиб кетди. Наҳот халқим ўз пулини аҳмоқона вақт ўтказишга, масхарабозларни тинглашга, бемантиқ шеърларни кўчирма куйларга солган “санъаткорлар”га, бир кунлик тўй учун, туғруқхонадан олиб чиқиш учун қатор-қатор машиналар чақиришга, ҳаттоинки одамларни ҳайвонлар шаклига киргизиб ўйнатишга пулларини беармон сарфлайди-ю, аммо икки дунё саодатига элтувчи илм вакилларини хўрлайди, яхши кийинса ғийбат қилади?
Куни кеча «Хан академияси» лойиҳаси учун атиги яримта “лексус” пули ҳам йиғилмаганини эшитдим. Шу билан бирга, фалончи артистни “биррови” 100 доллар, кимникидир 500 доллар ва баъзи бир машҳурларни тўйга бориши 10 минг долларга чиққанини кўп эшитганмиз. Во ажаб, бутун халқимиз болалари илми ошишига сабаб бўладиган лойиҳага атиги 5 та тўйнинг ашулачисини пули тўпланмабди. Аммо тўйхоналар лиммо-лим.
Ўзимда ҳам ажойиб воқеа бўлган. Бар тадбиримизда биродаримизга сал кўпроқ пул беришни мўлжал қилсам, чеккага чақириб, “бундоқ қилманг, ҳадларидан ошиб қолмасин” деган “насиҳат” эшитдим. Аммо бизга тарбия бошқача берилган. Илм берган одамга бутун дунё тилласини берсанг ҳам кам дейилган.
Андижонда фалончи қори 50 доллар олар экан, ундоқ экан, бундоқ экан. Эй халқим, мард бўлсанг, артистга, футболчига, масхарабозга пул берма, 3-4 минглаб одам чақириб ош берма. Масжидлардаги имомларга, мадрасалардаги талабаларга, четда илм излаётган (ҳам дунёвий, ҳам диний) ўғил-қизларимизга, хароба бўлган мактаблар, сувсиз қишлоқлар, асфальтни унутган йўлларга пул сарфла. Ахир буни савоблигини барчамиз жуда яхши биламиз-ку. Аммо буни гапирсангиз, давлатни эслашади. Шу давлат деган барча тадбиркорларимиз солиқларни ҳам тўлаб қўйсайди.
Ҳа, шу жойда яна бир нарсани айтиб ўтай, шайх Ҳазратари кўп айтганлар: «Илми ривожланган юрт тараққий бўлади». Қачон бизни имомларимиз, домлаларимиз, профессорларимиз, кандидатларимиз, шифокорларимиз, ўқитувчиларимиз қиммат машина кийиб, қиммат машинада юриши табиий ҳол бўлса, ана ўшанда биз дунё ҳавас қиладиган юрт бўлсак ажабмас.
Лекин ҳозиргидек, ўқитувчиларимиз олдида ўқувчилар ҳашаматли либос, қиммат телефон ва тақинчоқларини кўз-кўз қилиб, “ўзи нимангиз бор”, никоҳ ўқитгани кирганлар “келиштириб” беринг дер эканмиз, у дунё тугул, бу дунё ютуғига ҳам умид кам.
Кўзингни оч халқим, аҳли илмни кўз қорачиғидек асра, ғийбатини қилма. Билиб қўй, таназзул боши олимларни обрўсини тўкишдадир.
Манба: Azon.uz Баҳодир ФОЗИЛХЎЖАЕВ