Бугунги шиддат билан ўтаётган, ахборот ва ғоявий курашлар кечаётган бу замонда азал-азалдан халқимизга мерос бўлган илм-у маърифат, саводхонлик ва китобга ошнолик фазилатларини сақлаб қолиш муҳим масалалардандир. Агар кишиларни китоб мутолаасига ундамасак, у орқали дунё ва озират саодатига элтувчи тўғри йўлни кўрсатмасак, жоҳиллик ботқоғига ботган бундай инсонлар на ўзига ва на жамиятга нафи тегади. Қайтанга, мамлакат ривожи ва фаровонлиги учун қаттиқ меҳнат, фидоийлик қилинаётган бу даврда, унинг ривожини ортга сурадиган жиноятчилик йўлини тутиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, миллий бойлигимиз ҳисобланган адабиётларимиздан фойдали илмни эгалламаган кишилар интернетдан ёки бўлмасам бошқа манбаълардан барибир қандайдир маълумот олишади. Аммо бу турли ёт ва бузғунчи мафкуралар билан суғорилган маълумотлар бўлса, ўзлари адашганлари етмаганидек, ўзгаларни ҳам ҳалокат ўчоғига ташлашлари тайин.
Аллоҳ таъоло Қуръони каримда “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!”, деб марҳамат қилган. Шубҳасиз, ҳеч қачон билганлар билан билмаганлар тенг бўлмайди. Тарих бунга гувоҳлик берадики, кўплаб фанларга тамал тошини қўйган буюк олимларимиз бу мартабага ўзларининг илмлари билан эришган. Бутун дунё уларнинг ортидан эргашган, бутун дунё уларнинг этагидан ўпган. Бунинг боиси эса, улардаги илм ва маърифат эди. Бугунги кунда ер харитасида Бухоро деган шаҳар борлигини ер юзидаги кишилар шаҳарнинг тарихий обидаларидан ҳам кўра, буюк муҳаддис Имом Бухорий сабаб яхши танишади. Термиз шаҳрини эса буюк аллома, ҳадис билмдони Абу Исо ат-Термизий сабаб янада яхши танийди. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириб ўтишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло “Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради”, деган. Қуръони Каримда «илм» сўзи турли ҳолларда 765 марта такрорланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсонларга элчи қилиб юборишларининг асосий сабаби қилиб “Мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдим”, деганлар. Беодоблик барча нарсани, амални ҳам, қалбни ҳам, тилни ҳам бузади. Чунки ахлоқ-одобсиз одам бирор нарсага эришиши, жамиятда яхши ўрин топиши мумкин эмас. Шунинг учун машойиҳларимиз: “Ким нимага эришса, фақат одоб билан эришади. Ким нима билан қуласа, фақат беодоблик билан қулайди”, деганлар.
Кишилар тарбиясида китобнинг ўрни беқиёс. Аждодларимизнинг бизга қолдирга бой меросини ўрганадиган бўлсак, одоб-ахлоқ борасида ёзилган китобларнинг кўплигигига гувоҳ бўламиз. Биргина Имом Бухорий ҳазратларининг “Ал-адаб ал-муфрад” асарларида одоб ахлоққа оид дона ҳадиси шариф келтириб ўтилган. Машҳур олим Абу Лайс Самарқандий ҳазратларининг ҳам “Танбеҳул ғофилийн” асарларида ёмон хулқлар, уларнинг зарарлари ва ғофил-жоҳил кишининг дунё ва охиратда кўрадиган зиёнлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган. Бундай асрларимизга жуда кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.
Ҳақиқатда юртни обод қиладиган, уни шаъни-шарафини кўтарадиган киши илм-у маърифатли кишидир. Мамлакат илмнинг эвазига тараққий топади. Тарақиётни ортга сургувчилар эса – жоҳил ва илмсиз кишилардир. Замондош аллома Муҳаммад Ғаззолий ҳазратлари “Душманга ҳизмат қилишинг учун сотқин бўлишинг шарт эмас. Жоҳиллигингни ўзи бунга кифоя қилади”, деб айтганлар. Илм-маърифат эса албатта, китоб орқали олинади. Бугунги кунда китобхонликни ошириш мақсадида муҳтарам юртбошимизнинг қарорлари чиқди, кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказларида китоб ихлосмандлари учун жуда катта шарт-шароитлар яратилди. Бу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, китоб мутолаасига ошно бўлайлик. Фарзандларимиз, невараларимизнинг қўлидан тутиб кутубхона сари етаклайлик. Бозордан турли-туман совға ҳарид қилган маҳал ўғил-қизларимиз учун китоб олишни ҳам унутмайлик.
Вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев