Ота - оналаримизни эъзозлайлик

10-11-2018, 09:07 admin Мақолалар 1 192

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар : “Расулуллоҳ: «Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин!» - деб ўн маротаба такрор қилдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, кимни айтяпсиз?» - деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Ота - онасининг иккаласи ёҳуд битталари кексайиб қолган вақтида (уларни рози қилмай) ўзини дўзахга тушишга мубтало қилган кишини», - дедилар”. Дунёда ота - онаси бор инсондан бойроғи йўқ. Уларни рози қила олган фарзанд эса жуда ҳам бахтли аслида. Бу бахтга эса, афсуски ҳамма ҳам эриша олмайди. Орамизда отаси ёки онасини бир бор кўриш учун боридан воз кечишга тайёр инсонлар анчагина бўлган бир вақтда, ота-онасидан осонгина воз кечаётган, уларнинг аччиқ кўз ёшларига сабабчи бўлаётган, кексайган ота - онасининг хизматини қилиб, дуоларини олиш ўрнига уларни қариялар уйида ойлаб йиллаб ўз дийдорига зор қилиб яшайдиган «фарзандлар» ҳам йўқ эмас.
Маъоз ал-Жуҳаний (розияллоҳу анҳу) айтдилар: “Расулуллоҳ: “Ким ота-онасини рози қилса, унга тубо* насиб бўлиб, Аллоҳ Таоло унинг умрини ҳам зиёда қилади” ,-дедилар”.
Ота - онамизни бағримизга босиб,- «Сизларни яхши кўраман! Борингизга шукр!» - дейишимизни ўзи улар учун ҳар қандай қимматбахо совғадан - да қадрлироқдир. Биргина айтадиган ширинсўзимиз, берадиган меҳримиз... ва дунёда ота - онамиздан бахтлироқ инсон йўқ.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: «Аллоҳ Таолонимг рози бўлиши отанинг рози бўлишига ва унинг ғазаби ҳам отанинг ғазабига бўглиқдир», дедилар”. Фарзанд учун ота - онасини рози қилиш, дуосини олиш, шодлиг - у қувончларига сабабчи бўлишданда ортиқроқ бахт борми?
Аммо, афсуски инсон кўп ҳолларда йўқотгандан кейингина англайди.
Кун келиб, эрта тонгда кўзингизни очиб, энди ҳеч қачон ҲEЧ ҚАЧОН (!) меҳрибонингизнинг ширин овозини эшита олмаслигингиз, қайта дийдорига тўя олмаслигингиз ва қачонлардир уларнинг дилини оғритганингиз, вақт ажрата олмаганлигингиз учун айбдорлик ҳисси сизни тинч қўймаслиги мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?!
Ҳозир ўйладингиз-а?
Борини - борида қадрлашни ўрганайлик!
Ахир сўнгги пушаймон...
Ҳеч нимани ўзгартира олмайди...
*Тубо-Жаннатлардан бири

Мулкижаҳон Сайлидинова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш