Вақт қадри

23-12-2018, 08:45 admin Мақолалар 985

Вақт қадри
Милодий йилнинг яна бир янги санаси 2019 йилнинг кириши арафасида турибмиз. Аллоҳ таборак ва таоло бизлар учун вақт неъматини яратиб, бизлар кунлар ила, ойлар ила ўзимизнинг умримизни ҳисоблаймиз, кеча ва кундуз билан ибодатларимизни белгилаймиз, меҳнат қиламиз ва дам оламиз, йиллар аро тарихимиз битилади.
وَسَخَّر لَكُمُ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ دَآئِبَينَ وَسَخَّرَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ (33) وَآتَاكُم مِّن كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ وَإِن تَعُدُّواْ نِعْمَتَ اللّهِ لاَ تُحْصُوهَا
“У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна У зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғини етолмайсизлар”
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг бизларнинг устимизга берган неъматларини санаб адоғига етолмаймиз. Шулардан биттаси бу вақт. Вақт бу Аллоҳ яратган махлуқлардан ва шу каби макон ҳам, замон ҳам Яратувчининг яратган махлуқларидандир. Шунинг бу икки нарсага, яъни замону маконга Аллоҳ таоло муҳтож эмас. Аммо бандаси ҳам маконга, ҳам замонга муҳтождир.
Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир Зотдир. Хоҳласа бир баҳяни йиллар қилиб қўяди, хоҳласа бир неча йилларни бир баҳя қилиб қўяди. Бунинг мисоли Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бир неча сонияда меърожга чиқиб тушганликлари. Албатта, мана шу чиққан меърожларида, умматлари учун қиёматга қадар татигулик воқеаларга гувоҳ бўлдилар.
ҲИКОЯТ: Бир куни бир киши меърож воқеасини эшитиб кўнглига озгина шубҳа уйғонди.
Аллоҳ таолонинг яна бир мўъжизаларидан хоҳласа бир неча йилларни бир баҳя қилиб қўйишлиги Бақара сурасининг 259 оятидаги Узайр алайҳис салом билан бўлиб ўтган воқеани Аллоҳ таоло Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эслатиб дейди:
أَوْ كَالَّذِي مَرَّ عَلَى قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا قَالَ أَنَّىَ يُحْيِـي هَـَذِهِ اللّهُ بَعْدَ مَوْتِهَا فَأَمَاتَهُ اللّهُ مِئَةَ عَامٍ ثُمَّ بَعَثَهُ قَالَ كَمْ لَبِثْتَ قَالَ لَبِثْتُ يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالَ بَل لَّبِثْتَ مِئَةَ عَامٍ فَانظُرْ إِلَى طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْ وَانظُرْ إِلَى حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ آيَةً لِّلنَّاسِ وَانظُرْ إِلَى العِظَامِ كَيْفَ نُنشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْمًا فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ قَالَ أَعْلَمُ أَنَّ اللّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
“Ёки бошқа бир киши (Узайр) кабики, (у) томлари йиқилиб, вайронага айланган қишлоқдан (Байтил Мақдисдан) ўтиб бораркан: “Аллоҳ бу харобага айланган қишлоқ (аҳли)ни қандай тирилтирар экан-а?” деди. Шунда Аллоҳ уни (Узайрни) юз йил (муддатга) ўлдирди. Сўнгра уни (Узайрни) тирилтириб деди: “Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?” “Бир кун ёки ярим кун”, деди у. Аллоҳ: “Йўқ, юз йил турдинг. Таоминг ва ичимлигинга қара, бузилмаган. Энди, эшагингни (чириб кетганини) кўр! (Бу мўъжизаларни) одамларга сени ибрат қилишимиз учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин!” Қачонки унга (бу ишлар) аниқлангач: “Мен Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканлигини билдим (иқрор бўлдим)”
ҲИКОЯТ: Узайр алайҳиссалом пайғамбарликларига ихтилоф бор. Солиҳ киши эканликлари аниқ. Бир киши (Узайр) кабики, (у) томлари йиқилиб, вайронага айланган қишлоқдан (Байтил Мақдисдан) ўтиб бораркан: “Аллоҳ бу харобага айланган қишлоқ (аҳли)ни қандай тирилтирар экан-а?” деди. Узайр алайҳис салом 40 ёшда эдилар. Эшакларининг хўржинида анжир билан узум бор эди. Қуёшлик кун бўлганлиги учун бир дарахтнинг соясида дам олиш учун тўхтадилар ва эшакларни у дарахтнинг бир шохасига боғлаб қўйдилар. Тановул қилиш учун нон ва меваларини олиб тамадди қилдилар. Бир дам олай деб чўзилдилар. Шунда Аллоҳ уни (Узайрни) юз йил (муддатга) ўлдирди. Аллоҳ таоло Ўзининг қудратини кўрсатиш учун Узайр а.с. жонини олди. Уламолар айтадиларки Узайр а.с.ни Аллоҳ таоло ажал ўлими билан эмас, балки ибтило (имтиҳон) ўлими билан жонини олди. Агар ажал ўлими билан жони олинса эди, қиёматда тирилар эди. Сўнгра уни (Узайрни) тирилтириб деди: “Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?” Узайр а.с.ни тирилтириб Аллоҳ хитоб қилди: “Сенингча бу ерда сен қанча вақтдан ётибсан?” Узайр а.с.: “Бир кун”дедилар, сўнгра қуёшга қарасалар, соялари аср бўлган эди. ёки ярим кун”, деди у. Яна хитоб келди: Аллоҳ: “Йўқ, юз йил турдинг. Таоминг ва ичимлигинга қара, бузилмаган. Хақиқатан ҳам анжир ва узумларининг суви қочмаган эди. Энди, эшагингни (чириб кетганини) кўр! Эшакларига қарасалар эшаклари чириб суяклари оқариб қолган эди. Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин!” Ибн Аббос дейдиларки: Узайр а.с. суякларини ҳар қаердан териб келиб, бир жойга қўйди. Худони қудрати билан эшак қайтадан терилари, суяклари, этлари ҳаттоинки туклари ҳам ўз жойига тушиб тирилди. Узайр а.с. бу мўъжизани кўриб дарров сажда қилдилар ва дедилар: “Мен Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканлигини билдим (иқрор бўлдим)”
Мана шу воқеада Аллоҳ таоло Узайр а.с. кўз ўнгида юз йил ичида чириб кетган эшакларини бир сонияда аввалгидек қилиб қўйди.
Вафотлари яқинлашгач, Абу Бакр разиёллоҳу анҳу мўминларга ҳазрати Умарни амир тайинлаб, сўнг у зотга икки оғиз насиҳат ёзиб қолдирганлар:
“Эй Умар, сенда Аллоҳнинг тундаги ҳаққи бор, уни кундузи қабул қилмайди, кундузги ҳаққи бор, кечаси қабул этмайди. Фарзни бажармагунингча, нафлни қабул қилмайди. Қиёмат куни кимсаларнинг (савоб) тарозилари енгил бўлишига сабаб дунёда ботилга эргашганлари ва эргашиш уларга енгил бўлгани учундир. Қиёмат куни кимсаларнинг тарозилари оғир бўлишига сабаб дунёда ҳаққа эргашганлари ва бу эргашиш уларга оғир бўлгани учундир... Агар васиятимни ёдда тутсанг, ғайб нарсалар ичида сенга ўлимдан кўра маҳбуброғи бўлмайди. Агар уни унутсанг, ғайб нарсалар ичида қочиб қутулолмайдиганинг ўлимдан кўра ёмон нарса бўлмайди”.
عن ابن عمر عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال : « لا تَزُولُ قَدَمَا الْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عن خمس خصال ، عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ؟عن شبابه فيما أبلاه ، ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ ، وَفِيمَا أَنْفَقَهُ ؟ وَعَنْ عَمَلِهِ مَا عَمِلَ فِيهِ ؟»
“Қиёмат кунида одам фарзандининг оёғи жойидан қимирламайди, тоинки унга берилган беш нарса ҳақида сўралмасдан бурун: Умрингни нимада ўтказгансан? Ёшлингини-чи? Молингни қаердан топгансан? Қаерга сарфлагансан? Билганнингни нимасига амал қилдинг?”
أن رجلا ، قدم على النبي صلى الله عليه وسلم فابتعث سرية من المسلمين ، فقال : يا رسول الله ألا أخرج فيها ؟ قال : « تركت لأهلك من كافل ؟ » قال : لا ، ما هم إلا صبية صغار . قال : « فارجع إليهم فأرقبهم مجاهدا حسنا »
“Бир одам Пайғамбаримиз с.а.в.нинг олдиларига келди. У Зот мусулмонлардан жангга қўшин юбораётган эдилар. У киши деди: “Ё Расулаллоҳ, бунда мен ҳам чиқайми?” “Аҳлингга кафил қолдирганмисан?” – дедилар. “Йўқ улар майда-чуйда болачалар” – деди. “Уларнинг олдига қайт. Уларнинг тарбияси билан шуғуллан. Энг яхши жангчи бўласан”, дедилар.
Ҳасан Басрий дейдилар: “Эй Одамизод, сен сонияларсан, сен кунларсан, сен бир неча кундан иборат бўлган умрдан иборатсан, сенинг бир кунинг ўтса сени умринг ўтди, яъни худди сени бир қисминг бўлиниб кетаётгандек. Энди ўзингга бир қарачи шу пайтгача сенинг қанча қисминг бўлиниб кетди. Тонг отиб кеч кираяптими, умр ўтаяптими, демак сен ҳам ўтасан. Демак вақт дегани бу сенинг умринг дегани. Худодан қўрқ ва сенга қабрда ҳамроҳ бўладиган хайрли амалларни қилиб ол. Чунки фақат мана амаллардан сенга фойда қолади.
Нурота туман “Осиёбаланд” масжиди имом хатиби Р.Саидов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш