Савол: Ассалому алайкум! Мен олдин намоз ўқиганман. Ўқиганимда хам тўлик адо этмаганман, яни бир ўқиб бир ўқимай. Қилган ибодатимнан қониқмас эдим. Хозир умуман ўқимаяпман ва бу яхшимаслигини биламан. Тўғриси иймоним кучли эмас қанча мажбурламай Аллоҳ таолога бўлган мухаббатни хис эта олмайман. Аллоҳ таоланинг яхши кўрган инсонлари қаторида бўлишни жуда-жуда хохлайман, лекин хеч хам уддалай олмаяпман. Аллоҳ таоланинг қахрига учраганман деб ўйлайман бундан жуда қўрқаман. Нега бундай бўляпти. Ибодатни ташлаб қўйиб энди яна қайтсам Аллоҳ таолани ғазабига дучор бўлмайман. Аллоҳ таоло мени кечирадими?
Жавоб: - Ва алайкум ассалом! Сиз маълум бир муддат иймони мустаҳкам, ҳақиқий тақводор инсоннинг ҳузурида бирга яшанг. Олдинлари уламоларимиз омматан халқни қирқ кундан руҳий тарбия устозларининг ҳузурида иймондан сабоқ олишга чақиришар эдилар. Уларнинг хонақосида намознинг фарзларини ўргатувчи бир устоз, 5-10та сураларини ўргатиб қўювчи қироат устози, ақийдасини тўғриловчи ақийда устози, қиладиган касбини ҳалол-ҳаромини ўргатувчи фиқҳ устози бўлишган. Омматан халқ барча ишларини уларнинг маслаҳати ила қилишган. Ҳозирда бундай хонақоҳлар бўлмасада солиҳ инсонлар бор ва қиёматгача бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Содиқлар билан бирга бўлинглар” деб марҳамат қилган. Қнча муддат деган саволга “Уларга ўхшагунча” деб жавоб берилган. 40 кунда ҳар қанча фосиқ ҳам солиҳга айланади. Данакка қаранг, бир неча кун ерга кўмилган эди ниҳол бўлиб униб чиқди. Ерга экилмай 50 йил турса ҳам ундан бирор нарса ҳам унмас эди.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ يَقْبَلُ تَوْبَةَ الْعَبْدِ مَا لَمْ يُغَرْغِرْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики банда ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Жон ҳалқумга келмасдан аввал тавба қилиб қолмоқ лозим. Ундан кейин кеч бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати