CАВОЛ: Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами ёки ташқарисида?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри Маккаи мукаррамадан тақрибан 75 км узоқликда жойлашган бўлиб, у жойга борган одам Ҳарам ҳудудидан чиқиб, мийқотдан ҳам ўтиб кетган бўлади. Бу киши яна Макка шаҳрига қайтиб кирмоқчи бўлса, албатта “Қорнул-манозил” (“Сайлул-кабир” деб ҳам номланади) мийқотидан умра учун эҳром боғлаб кириши вожиб бўлади ва акс ҳолда бир қўй сўйиши вожиб бўлади.
Бу борада “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
المكي إذا خرج إلى الحل لحاجة له أن يدخل مكة بغير إحرام بشرط أن لا يكون جاوز الميقات
الأفاقي، فإن جاوزه فليس له أن يدخل مكة بغير إحرام؛ لأنه صار آفاقيا (بحر)
Яъни: “Маккалик киши (жумладан, Маккада турган ҳожилар) ҳарамнинг ташқариси лекин мийқотнинг ичидаги ҳудудга бирор бир ҳожати учун чиқадиган бўлса ва модомики, офоқийларнинг (ташқаридан келувчилар) мийқотини чегарасидан ўтиб кетмаса, унга Макка шаҳрига эҳромсиз қайтиб кириши жоиздир. Агар, мийқотдан ўтиб кетса, у ҳолда Маккага эҳромсиз қайтиб кириши жоиз эмас” ("Баҳрур-роиқ". 2/559-560 б.) ("Ғунятун-носик"/110-бет).
Бу борада “Анворул-маносик” китобида қуйидагича баён қилинган: “Жидда шаҳри Маккадан тахминан 79 км масофада жойлашган бўлиб, унинг мийқот ичидалиги ҳақида эса, уламоларимизнинг икки хил сўзлари мавжуд.
Биринчи фикрга кўра, Жидда шаҳри мийқотнинг ичида жойлашган.
Иккинчи фикрга кўра эса, Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ҳисобланади. Зеро, у икки мийқот яъни “Яламлам” ва “Жуҳфа” мийқотларининг орасида жойлашган бўлиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг чиқарган ҳукмларига кўра, икки мийқот оралиғида жойлашган маконлар ҳам мийқот ҳисобланади. Шунга кўра, Жиддага денгиз йўли орқали келувчилар ҳамда ғарб мамлакатларидан самолётлар билан келувчилар учун Жиддадан эҳром боғлаш ҳеч бир кароҳатсиз жоиздир. Чунки, булар бирор-бир мийқотга кирмай, тўғри Жиддага борадилар. Лекин шимоли-шарқий ва жануби-шарқий мамлакатлардан, масалан Ўрта Осиёдан самолёт билан Жиддага борувчи ҳожилар аввалроқдан эҳром боғлашлари лозим бўлади. Чунки улар “Қорнул-манозил” ёки “Зоти Ирқ” ёки “Зул-Ҳулайфа” мийқотлари тепасидан учиб ўтиб, сўнг Жидда аэропортига қўнадилар” ("Анворул-маносик", 118-бет).
Демак, ҳар икки фатвога кўра ҳам Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ёки мийқотнинг ичида бўлиб, мийқотнинг ташқарисида ҳисобланмайди ва у жойга Маккадан борган кишиларга яна қайтиб Макка шаҳрига киришларида эҳромга киришлари шарт эмас. Зеро, улар мийқот ҳудудидан ташқарига чиққан бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.