ИШ ЮЗАСИДАН ЖИДДАГА БОРГАН КИШИ УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛСА, ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ?

7-05-2025, 12:21 admin Ислом олами / Савол-жавоб 20

САВОЛ: Иш юзасидан Жидда шаҳрига сафар қилишимизга тўғри келди. Ишларни тугатгач умра қилишни ният қилдим. Шунда эҳромга кириш учун мийқотга бориб келаманми ёки ўша ердан эҳромга кириб ибодатга киришавераманми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жиддага умра ёки ҳаждан бошқа ҳар қандай иш билан келинса ва асосий мақсади шу иш бўлиб, ишим битгач, умра ҳам қилиб оламан деган мақсади бўлса, бу ҳолда Жиддага эҳромсиз кириш мумкин. Ишлари битгандан кейин умра қилмоқчи бўлса, хоҳласа, Жидданинг ўзидан, хоҳласа, Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг номларидаги масжиддан эҳромга киради. Чунки бу одам иш юзасидан Жиддага кириши билан ўша ерлик одамга айланиб қолади. Жидда мийқот билан ҳарамнинг ўртасидаги жой ҳисобланиб, бу жойлар фиқҳ китобларида “Ҳилл” деб аталади. Ҳиллда яшовчилар умра ёки ҳаж қилиш учун юқорида айтилгандек эҳромга кирадилар. Аммо асосий мақсади умра қилиш бўлиб, орада ишларини ҳам битириб кетишни мақсад қилган бўлса, бирламчи мақсади умра бўлгани учун у Жиддага кирмай туриб, мийқот ташқарисидан эҳромга кириши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш