САВОЛ: Ҳаж сафарига борганимизда умра амалларини бажариб бўлгач, ҳаж кунлари келганида баъзилар эҳромга кириш учун Танъимга чиқиб эҳромга киришди. Биз эса, меҳмонхонада эҳромга кирдик. Уларнинг қилган ишлари тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган зиёратчи учун ҳаж ва умрага эҳром боғлаши турли жойдан бўлади. Ҳаж учун ҳарам ҳудудидан (яъни турган меҳмонхонасидан) эҳромга кирса, умра учун Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳо номларидаги масжидга бориб эҳромга киради. Бу вожиб амал саналади. Шунга биноан сизлар тўғри қилгансиз, Танъимга бориб ҳаж учун эҳромга кирганлар эса вожиб амални тарк қилишган ва бу ҳолат қўй сўйишни лозим қилади. Бу хатони тўғрилаш учун ҳарам ҳудудига қайтиб кириб, қайтадан ҳажни ният қилади ва лаббайка айтади. Шу билан қон чиқариш жаримасидан қутилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.