Жамиятнинг ҳар бир аъзоси келажак авлодларнинг, у қайси оилада туғилган бўлишидан қатъи назар, одобли, ахлоқли, соғлом фарзандлар бўлиб етишишининг қайғуси ва ташвишида бўлиши керак. Бу ишни ўзининг елкасидаги масъулияти деб тушуниши ва шунга яраша ҳаракат қилмоғи лозим бўлади. Агар баъзи бир ёш болалар ота онасининг эътиборсизлиги оқибатида қаровсиз қолган бўлса, кўча кўйда турли бўлмағур ишлар билан машғул бўлиб юрган бўлса, албатта, уларни қўлидан тутиб, тафтиш қилиш ва бундан кейин бунга ўхшаган ёмон ишларга бормаслиги чора тадбирларини кўриш жамиятнинг ҳар бир аъзосининг бурчидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Соғлом бола” китобидан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Соғлом бола” китобидан.