​Хатми сағир

6-04-2022, 17:25 admin Ислом олами 709

​Хатми сағир

Ассалому алайкум. Хатми сағир, яъни кичик хатмнинг турлари нечта ва қайси хатми сағир машҳур?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом!
Хатми сағир одатда хатмнинг якунида ўқилади. Хатмда аввал биринчи хатм тугатилиши керак. Фотиҳа ва Бақарадан ўқиш эса янги хатмнинг бошланиши ҳисобланади. Агар хатми сағирни хатмнинг сўнгида қилинса, аввал охирги учта сура ўқилиб, кейин янги хатм Фотиҳадан бошланади. Бунга қуйидаги ҳадиси шариф далил бўлади.
عَنِابْنِعَبَّاسٍرَضِيَاللهُعَنْهُمَا،قَالَ: قَالَرَجُلٌ: يَارَسُولَاللهِ،أَيُّالْعَمَلِأَحَبُّإِلَىاللهِ؟قَالَ: «الْحَالُّالْمُرْتَحِلُ». قَالَ: وَمَاالْحَالُّالْمُرْتَحِلُ؟قَالَ: «الَّذِييَضْرِبُمِنْأَوَّلِالْقُرْآنِإِلَىآخِرِهِ،كُلَّمَاحَلَّارْتَحَلَ». رَوَاهُالتِّرْمِذِيُّوَالْحَاكِمُوَالدَّارَمِيُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал Аллоҳга энг маҳбуб?» деди. «Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан қайта жўнайдиган» нима дегани?» деди. «Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келиб, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетадиган», дедилар».
Термизий, Ҳоким ва Доримий ривоят қилишган.
Бу ҳадисда Қуръонни хатм қилиб юрувчи киши бир манзилга қўниб, яна йўлда давом этадиган мусофирга, сайёҳга ўхшатилган ва бу Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан экани уқтирилган. Бундан Қуръонни хатм қилган киши янги хатм бошлаб қўйиши мустаҳаблиги келиб чиқади. Аммо бу ерда янги хатмдан қанча ўқиш ҳақида ҳеч гап айтилмаган. Бу ҳақда имом Муҳаммад ибн Жазарий ўзининг ва бошқа қироат имомларининг санадлари орқали Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисга кўра, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумога Қуръондан таълим бера туриб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Қуръонни хатм қилиб бераётганида: «Ал-ҳамду»дан ва «Бақара»нинг беш оятидан бошлаб ўқиб қўй. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳам у зотга хатм қилиб берганимда худди шундай қилдирганлар», деб айтган.
Бу хатм сўнгида хатми сағир қилиш ҳақидаги сўзлардир. Аммо хатм сўнгида эмас, шунчаки мустақил тиловат, зикр мазмунида мазкур сураларни ўқилса, унда икки сурат ҳам мумкин. Аввал қисқа сураларни ўқиб, кейин Фотиҳа ва Бақарадан ўқиса ҳам, Фотиҳадан бошлаб, мазкур сура ва оятларни мусҳафдаги тартиби бўйича ўқиса ҳам бўлаверади. Ҳар иккисида ҳам суралар тартиби бузилмаган ҳисобланади.
Фуқаҳолар намознинг биринчи ракъатига Ан-Нас сурасини зам қилган киши иккинчи ракъатга Бақаранинг аввалидан ўқиш кераклигини айтганлар. Бу билан тартибга риоя қилиш назарда тутилган. Бу ҳам юқоридаги фикрни қувватлайди.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш