Ростгўйлик_улуғ_фазилат

23-05-2022, 15:34 admin Ислом олами 580

#Мақола
Ростгўйлик_улуғ_фазилат

Динимизда ростгўйлик фазилати қадрланади ва улуғланади. Инсон қанча ростгўй бўлса, унинг ҳурмати шунчалар азиз ва қадрли бўлади.Аллоҳ таъоло имон аҳлини тақводор, ростгўй бўлишга амр этиб, шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!” ("Тавба" сураси, 119-оят).
Ушбу амрда икки нарса талаб қилинади. Биринчиси – Аллоҳдан қўрқиш, иккинчиси – чин сўзли бўлиш ва ростгўйлар билан бирга бўлиш. Демак, ростгўйлик сўзда, амалда, тоат-ибодатда, ҳар қандай вазифани адо этишда бўлиши лозим.
Ҳақиқий мўмин мусулмон ростгўйликни маҳкам тутиб, Аллоҳ берадиган улуғ савобларни эслайди. Аллоҳнинг мукофоти эса Ўз каломида келганидек:
“Бу кун содиқ (мўмин)ларга содиқлиги фойда берадиган кундир. Улар учун остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғлари бордир. (Улар) у ерда абадий бўлурлар. Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Бу буюк ютуқдир” ("Моида" сураси, 119-оят).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар, тўғри сўзликни ўзларингизга одат қилинглар. Агарда унда ҳалокатингиз бўлса ҳам, албатта нажот тўғриликдадир ва тўғри сўзликдадир. Сўзлардаги тўғрилик инсонни амалларида тўғри бўлишига олиб боради ва ҳар бир ҳолатида салоҳиятини таъминлайди.
Пайғамбар алайҳиссаломдан сўралди: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мўмин қўрқоқ бўладими? Расулуллоҳ “ҳа” дедилар. Мўмин бахил бўладими? Узот “ҳа” дедилар. Яна сўрадилар, мўмин “ёлғончи” бўладими? У зот алайҳиссалом “Йўқ, мўмин ёлғончи бўлмайди” дедилар.
Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз умматларига жуда кўплаб ахлоқ қоидаларини таълим берганлар. Мўмин учун зийнат бўладиган фазилатларни бирма-бир баён этганлар.Булар орасида ростгўй бўлишликка умматларини буюрганлар.Ростгўйликни фазилат қилмоқликларини зурриёдларимизга уқтирайлик.

"Бўстон" МФЙ отинойиси Н.Нарзиева
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш