Ғусл қилишдаги тартиб
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бир саволим бор эди: қачон ғусл қилсам, аввал истиъозани, бисмиллаҳни айтаман, кейин ният қилиб, қўлимни, фаржимни юваман, кейин яна қўлимни юваман-да, оғиз-бурнимни ювиб, сўнг бутун танамни юваман. Таҳоратни эса охирида қиламан. Китобларда ўкиганимда, таҳоратни бошида қилинади, дейилган экан. Таҳоратни охирида қилсам ҳам бўладими? Ғусл пайтида танамни ювиб бўлганимдан кейин таҳоратни кетказувчи бирор иш содир бўлса, таҳорат олишим кифоя қиладими ёки яна бошидан бутун танамни ювиб, ғусл қилишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Жавоб:
Ғусл қилиш тартиби:
1. Ғусл қилувчи одам дастлаб тасмия (яъни «бисмилаҳ»ни) айтади.
2. Ғуслга ният қилади;
نَوَيْتُ أَنْ أَغْتَسِلَ غُسْلًا مِنَ الْجَنَابَةِ، رَافِعًا لِلْحَدَثِ، وَاسْتِبَاحَةً لِلصَّلَاةِ، وَطَهَارَةً لِلْبَدَنِ، وَتَقَرُّبًا مِنَ اللهِ تَعَالَى، اللهُ أَكْبَرُ.
«Навайту ан ағтасила ғуслан минал-жанаабати, рофиъан лил-ҳадаси, ва истибааҳатан лис-солаати, ва тоҳааротан лил-бадани, ва тақоррубан миналлоҳи таъаалаа. Аллоҳу акбар!»
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун баданни поклаш ва Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл қилишга ният қилдим.
3. Кейин икки қўлини ювади. Сўнг орқа ва олди фарж(аврат)ини ювади. Баданининг бошқа жойида нажосат бўлса, ювиб ташлайди.
4. Кейин худди намозга таҳорат қилгандек, таҳорат қилади. Оғиз-бурнини муболаға билан (яхшилаб ачиштириб) чайқайди. Агар турган жойида сув тўпланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради.
5. Сўнгра бошига сув қуйиб, ишқалаб ювади. Сочи ўрилган бўлса, уни ёйиб, тагини ва ҳаммасини яхшилаб ювади. (Борди-ю, соч майда қилиб ўрилган бўлса, уни ечмасдан, сочнинг илдизига сув етказиб ювса ҳам бўлади, фақат бунда барча соч толасининг остига сув етиши шарт).
6. Баданига уч марта сув қуяди. Сув қуйишни ўнг елкасидан бошлайди, кейин чап елкасига қуяди. Қўли билан баданини ишқалайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин бўлган жойларига алоҳида эътибор беради (ғусл дуруст бўлиши учун яхшилаб сув етказиши лозим).
7. Ғуслнинг охирида бошқа жойга ўтиб, оёқларини ювади. Агар ғусл қилган жойида сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq