Савол: - Ассалому алайкум! Устозлар, таҳоратга ният қилиб таҳоратни бошлашим билан оғизга сув олиб чайсам тишим қонашни бошлайди. Бу ҳолат кўп кузатилади, ҳатто таҳоратни охирида ҳам тишларим қонайди, лекин агар шу ҳолат ғуслда бўлса нима бўлади? Ҳатто тиш қонашини тўхтатадиган пасталар ишлатаман, лекин бошқа пайтлари таҳорат билан юрсам ҳам туфиргига қўшилиб қон чиқади. Туфирган пайтим туфиргини ранги бу ҳолатда ҳам таҳоратда ҳам қизил бўлади. Жавоб учун раҳмат.
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Ғусл учун баданни бошидан охиригача бир бор сув теказса кифоя. Орада таҳоратни синдирадиган бирор иш содир бўлса ҳам ғусл адо бўлаверади. Албатта айни ўша ғуслнинг ўзи билан намоз ўқилмайди. Намоз ўқиш учун устига битта таҳорат қилинади. Бу худди маййитни ғусл қилдиргани кабидир. Унда ғусл мобайнида ичидан нажосат чиқиши, жароҳатларидан қон чиқиши кузатилади. Шунда ҳам ғуслни қайтадан бошламай давом эттирилаверади. Тиш қонаса таҳорат синади, намоз ўқиш учун албатта таҳорат қилиш шарт. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати