Ғусл ҳақида
Ассаламу алайкум. Ғуслдан олдин таҳорат олаётиб, оғиз чайиб, бурун қоқамиз. Бу ҳам ғуслнинг фарз бўлган амалига кирадими ёки ғусл учун таҳоратдан олдин ёки таҳоратдан кейин оғиз чайилиб, бурун қоқиладими? Китобларда ўқишим бўйича аввал истинжо, сўнг таҳорат, сўнг бош ва бадандан уч марта сув қуйилади. Тушунишим бўйича ғуслдаги фарз бўлган амал таҳоратда қилиниши керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат ғуслдан олдин қилинмайди, ғусл ичида қилинади. Ўша таҳорат ичидаги оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзи учун кифоя. Қайта қилинади, деган гап йўқ.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сай
Биз мусулмонлар учун гўзал ўрнак бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либос борасидаги суннатларига бир назар солайлик. Мусулмон одамнинг кийими аввало ҳалолдан топилган бўлиши керак. У ҳаромдан маблағ топмайди, бундай пулга кийим сотиб олиб киймайди. Бировнинг мулкини тортиб олиб ёки ўғирлаб, ёки шу каби ишлар билан бошқаларни норози қилиш эвазига кийинмайди. Шунингдек, ёмон ният билан, кибр ва манманлик билан, риё мақсадида кийим-бошга эга бўлмайди. Кийим учун исрофгарчиликка йўл қўймайди. Кўп пул сарфламайди, турли-туман кийинмайди. Эътиқодига зид либосларни киймайди, масалан, жонли сурати бор либослар, дин ва ахлоққа тўғри келмайдиган сўзлар ёзилган кийим-кечаклар шулар жумласидандир.
#кечинмалар
Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ
t.me/bintusodiq