Савол: - Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр намоз ўқийман. Турмуш ўртоғим билан жинсий яқинликдан сўнг ғусл қилиб номоз ўқийман. Гоҳида ҳар куни чўмилишга тўғри келади. Ман эринмасдан ҳар сафар тўлиқ сочларимни ҳам ювиб ғусл қилиб номоз ўқийман. Шу ҳақида атрофимдагилар билан баҳслашиб қолдим. Улар сочни ювиш шарт эмас деди. Ман эса ғусл мукаммал бўлмайди десам улар сочингга рўмол ўраб ол, ёки сочингни битта қилиб ўриб ол дейишди. Дугоналарим жунуб ҳолатидан кейин сочларини ювмай шундай ювиниб номоз ўқишар экан. Ман фикримни уларга уқтиролмаяпман. Илтимос шу саволга уларга тушунтиришим учун тўлиқ жавоб беринглар.
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Ўриб олган ювмайди деган масала африкалик аёлларни соч турмаги каби бўлиши керак. Одатда улар ўта майда қилиб сочнинг остигача ўриб олишади. Умму Салама онамиз эри билан Хабашистондаликларида хабаш аёлларининг соч ўришларидан ўрганиб сочларини шундай(сочни таги кўринадиган) ўрадиган бўлганлар. Эри вафот топиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг соч ўримларини кўриб “Сиз сочингиз остига сув етказсангиз кифоя қилади” деганлар. Чунки у сочни ўриш учун ҳам ёзиш учун ҳам узоқ вақт кетади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати