Кўнглимни оғритганларни кечиришим учун нима қилай?
Ассалому алайкум. Менинг кўнглимни оғритган одамларни кечиришим учун нима қилай?
Психолог Мадина Джураева жавоб беради:
– Ваалайкум ассалом. Аввал бировни кечириш нима эканлигини тушуниб олайлик. Кимнидир кечириш – унинг қилган иши аслида тўғри бўлган дегани эмас. Кечириш – шу бўлган воқеани бутунлай эсдан чиқариш ҳам эмас. Кечириш билан ҳақиқат иккиси бир нарса дегани ҳам эмас. Кечириш – бўлган воқеанинг яна такрорланмаслиги учун олдини олиш учун қилинадиган иш ҳам эмас. Агар нима учун кечиришим керак деган хаёл сизни қуршаб олган бўлса, у ҳолда кечириш аслида нима учун кераклигини тушуниб олганингиз маъқул. Кечирган одам шифо топади. Агар шундай қила олса, ўз кўнглига малҳам берган бўлади. Одам бировни кечирар экан, қалбини оғритган ўша одамнинг тўловидан бош тортган бўлади. Одам ўзини эркин ҳис қила бошлайди. Чунки шу қарори билан у ўз қалбидан, ўз миясидан уни хафа қилган одамга нисбатан бўлган ғазабидан, нафратидан халос бўла бошлайди. Қандай қилиб кечириш мумкин? Биринчи ўринда сизни хафа қилган одам сизга қандай зарар келтирди, шу ҳақда ўйлаб кўринг. Қоғозга ёзинг. Нима ҳис-туйғуларни кечириб ўтдингиз, ўзингизни қандай ҳис этдингиз, барчасини ёзинг. Қандай эмоцияларларни сездингиз? Одам ёзганида гўё бировга гапириб бергандек енгиллик ҳис эта бошлайди. Сизни хафа қилган одамда ўша иши учун масъулиятини ҳис қилишини кутманг. Бунга куч-қувватингизни, умрингизни зое қилманг. Чунки кутсангиз, умрингизни охиригача ҳам натижасини кўрмаслигингиз мумкин. Кўриб турибсизки, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Ҳар ким ўзи учун ўзи, ўзининг роҳати учун хатти-ҳаракатларини, амалларини ўзи бажариши керак. Биров сизни хафа қилган бўлса, унинг қилган иши эсида қолмаган бўлиши ҳам мумкин, аммо сиз ўша ишларни ўйлаб, қайта-қайта вазиятни бошингиздан кечириб ўтишингиздан нима наф? Валлоҳу аълам.
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz