Савол: Ассалому алайкум! Устозлар мен бир нарсага унча тушунмадим. Яхудийлик мавзусида яхудийлар кейинчалик Яхве сўзи ўрнига Адонус(маноси Робб экан) сўзини ишлатган экан. Шайх хазратларининг “Олам, одам, дин ва илм” китобида бутга сиғинувчилар ақидасида Исо (а.с) ўрнида Адонисни олайлик деяпти. У хам “худонинг ўғли” турмуш қурмаган бокира аёлдан 25-декабрда туғилган дейилган. Инсон гунохларни кечириш учун хочга михлаб ўлдирилган – дейилган. Савол туғилди, Яхудийликдаги Адонус(Робб)сўзи билан Адонис билан чалкашаяпман. Адонус(Робб) деганда яхудийлар Аллоҳ Таолони тушунганми. Агар улар Адонус(Робб) деб Роббимиз Аллоҳни назарда тутса Адонисни йўқ деб Адонус(Робб) Аллоҳ Таолони йўқ деб қўймаймизми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Адонус сўзи асли Канъонийча Адона бўлиб- Хожа, робб сўзларини англатади. Юнончада "ис" қўшимчаси қўшилиб Адонус бўлган. Яҳудийчада Адонай, деб талаффуз қилинади. Бу халқлар бир-бири билан аралашиб яшаганлари туфайли биридан иккинчисига тил ва маданияти кириши табиий холат. Бунинг мисоллари бизда ҳам топилади. Аллоҳ лафзи арабча бўлиб ўзбек тилига кирган. Шунингдек тангри лафзи асли мўғилча, худо лафзи форсча бўлиб ўзбек тилига ўша халқлар билан аралашиб яшалгани сабабидан кириб келган. Адонис деганда хар бир халқ ўзи эътиқод қилган илоҳини тушунган бўлиб, бошқа халқлар тушунчасидан айридир. Биз хам Адонис ҳақида гапирганимизда айнан қадимги юнон ва бошқа халқлар ибодат қилган санамларни назарда тутган бўламиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати