Депрессияни қандай енгиш мумкин?
Ассалому алайкум! Ёшим 16 да. Университетда 1 курсда ўқийман. Шу охирги уч ойдан бери жуда ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Ҳамма нарсадан ҳафсалам пир бўлган. Бирор бир нарсага қизиқмайман, олдинлари кўп китоб ўқишни ёқтирардим. Ҳозир ҳам ўқийман, лекин тезда зерикиб қоламан. Уйқудан тургим келмайди. Ҳатто бир марта 15 соат ухлаб ҳам ҳеч уйқуга тўйганимни ҳис қилмадим. Ҳеч ким билан гаплашгим келмайди. Иш қилсам, тез чарчаб қоламан. Интернетдаги баъзи маълумотларга кўра, бу мендаги симптомлар депрессия ҳолатида бўлар экан. Кўпроқ кўчага чиқинг... ва яна шунга ўхшаш гаплар. Аслида деярли ҳар куним кўчада, чунки ўқишга бораман, келаман, ўзим ёқтирганим учун жуда кўп пиёда ҳам юраман. Мендаги бу ҳолатга нима сабаб бўлганлигини ҳам билмайман. Аллоҳга шукр, ҳамма нарсам бор, ҳеч нимадан нолимайман, лекин ҳеч ўзимни тушуна олмаяпман. Илтимос, менга маслаҳат беринг, бу ҳолатдан қандай қилиб чиқиб кетсам бўлади? Бу ҳолатимда ўзимни жуда ёмон кўриб кетаяпман...
Психолoг Мадина Джураева:
– Ва алайкум ассалом. Тўғри, сизда депрессия бошланмоқда. Одам депрессияда бўлганида у бутунлай иш фаолиятини йўқотади. Оддий меҳнатга ҳам ожизлик қилиб қолади. Унда ҳар турли касалликлар ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Депрессиядаги одамнинг нерв тизими бузилиб, у юрак ва қон томири касалликлари, остеопороз касалликларига учраши мумкин. Уйқу бузилиб ёмон тушлар кўриши, доимий хавотирланиш, ваҳима, асабийлашиш, зўриқиш, ҳолсизлик ҳолатлари кузатилади. Бу касалликни психолог олимлар “21 асрнинг касали” деб атайдилар. Бу касаллик билан касалланган одамда бора-бора иштаҳа йўқолиши, инсульт, саратон, хотирани йўқотиш, ўзига ишониш туйғусини буткул йўқотиши ва психик касалликлар ривожланиши мумкин. Шунинг учун сиз зудлик билан психотерапевт ҳузурига бориб психотерапия ва дори-дармонлар ёрдамида даволанишингиз керак. Валлоҳу аълам.
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
T.me/muslimaatuz