Аёлларнинг рукуъдаги ҳолати

9-06-2021, 17:31 admin Ислом олами 767

Аёлларнинг рукуъдаги ҳолатиАёлларнинг рукуъдаги ҳолати

Ассалому алайкум! Намоз ўқиган одамнинг рукуъ ҳолатида бели 90° бурчак бўлиши керак, деб эшитдим, аммо «Мен ҳам намоз ўқийман» китобида аёллар тиззасини салгина букиб, рукуъ қилиши кўрсатилган. Қайсиниси тўғри?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Маълумки, намоз ўқиганда аёлларнинг ҳолати эркакларникидан кўра фарқлироқ бўлади. Умумий қоида, аёлларнинг намоздаги ҳаолатлари сатрлироқ бўлиши керак. шу сабаб рукуъда эркаклар каби эгилишлари шарт эмас. Маърузада эркакларга хос гапни эшитгансиз. Суратдаги ҳолат аёлларга тегишли.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Аёлларнинг рукуъдаги ҳолати
Эрга танбеҳ бериш жоизми?

Ассалому алайкум! Турмуш қурганман. Аллоҳга шукр, намозларни тўкис адо этишга, рўза тутишга Аллоҳ қодир қилган. Хўжайиним хато иш қилса, «бу қилаётган ишингиз хато», «Аллоҳ бунга буюрмаган», «Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ичманг ва бировга ҳам сабабчи бўлманг, илтимос», десам, «Сен менга ақл ўргатма», деб, шундан жанжал чиқади. Хато қилаётган ишига шунчаки қараб туролмайман. «Яна бир марта ақл ўргатсанг, кўчада бошқасини топаман», деб мени қўрқитади. Нима қилишни билмайман. Бу қилаётган ишим эримга итоатсизликмикин, деб ҳам ўйлаб қоламан. Қандай йўл тутай ёки шунчаки бепарво бўлайми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Танбеҳ беришингиз кўнгилсиз ҳолатга сабаб бўлса, индамай қўяверинг. Қалбан инкор қилинг, шу кифоя.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш