​Тухумни қум билан ювиш

20-01-2022, 14:38 admin Ислом олами 649

​Тухумни қум билан ювиш

Ассалому алайкум! Илмли бир танишим: «Тухум товуқнинг нажосати чиқадиган жойидан чиққани учун уни шунчаки ювиб бўлмайди, қум билан ишқалаб ювиб, кейин чайиб ташаланади, акс ҳолда тухум ҳаром ҳисобланади. Тақво учун шунақа қилинади. Лекин бедана тухумини битта чайиб ишлатса ҳам бўлади», деган эдилар. Тухумни фақат сувнинг ўзи билан ювиб ишлатиш ҳаромми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Ҳар кандай тухумни фақат тоза сув билан ювиш кифоя. Валлоҳу аълам.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Ошга тухум солиб қайнатиш

Ассалому алайкум! Бизда кўп кишилар ош қилаётиб, сувига тухум (пўчоғи билан) солиб, тухумни пишириб олишади ва шу сувга гуруч солиб дамлашади. Шу ош макруҳ бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Тухумни аввал яхшилаб ювиб, кейин солса, ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

ТУХУМНИ ЮВИШ ҲАҚИДА

Ассалому алайкум! Тухумни ювмай ишлатса макруҳ бўладими? Ёки бу бидъатчиларни янги ўйлаб топган гапими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тухумни ювиб, кейин ишлатилади. Товуқнинг тухум тушадиган жойи баъзан тоза бўлади, баъзан гўнгли бўлади. Табиати тортган одам ювмай еяверсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш