Тўкилган ёки таралганда тушган соч
Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Тўкилган ёки тараганда тароқда қолган сочларни ҳар доим чиқиндига ташлаш одатий ҳол бўлиб қолди. Онам тандирда ёқадилар. Ўртоғим ерга кўмади. Ҳатто чой шамасининг қаерга тўкилиши аҳамиятли бўлганидан кейин, сочнинг ҳам қаерга ташланишининг аҳамияти бормикан, деб ўйлаб қолдим. Тўкилган (кесилган, тароқда қолган) сочларни нима қилишим керак? Чиқинди қутисига ташлаш мумкинми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва тирноқларни кўмишга буюрганлар» (Табароний «Кабир»да ривоят қилган).
Лекин чойнинг шамасини нима қилиш кераклиги ҳақида шариатда ҳеч қандай гап йўқ. Бу ҳақда одамлар орасида айтиладиган гапларни шунчаки озодалик чора-тадбирларига йўйиш керак.
Сочларни ёқса бўладими?
Ассалому алайкум! Биламизки, сочлар асрлар ошса ҳам чиримайди. Лекин доим ҳам ювиб, оқ матога ўраб, қайтиб чиқмас чуқурликка кўмиб юборолмаймиз. Тўкилган чигал сочларни ёқиб юборсак бўладими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Одам аъзоларини, шунингдек, одамдан чиққан нарсаларни ёқиб бўлмайди. Уларни кўмиш лозим.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg