НАЖОСАТ

7-02-2020, 10:35 admin Ислом олами / Савол-жавоб 927

Савол: - Ассалому алайкум! Устозлар, мен ислом.уз сайтида нажосатни қандай тозалаш хақида ўғил боланикига сепилади, қиз боланики ювилади деган маънодаги хадис ўқиган эдим. Яқинда бир жойда сийдик тегса хам 3 марта ювиб тозаланади деб ўқидим. 3 марта ювиш шартми ёки тоза булгунча тозаласа (ювиб ёки сепиб) кифоями?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Арабларда ҳам бир нарсани қаттиқроқ ювиш керак бўлса муболаға сўзи, енгилроқ ювиш керак бўлса ўзбек тилидаги “бир чайиб қўй” каби енгилроқ сўзлар ишлатилган. Ҳадисдан ҳам уламолар ўша маънони олишган. Қиз боланинг сийдиги қўйиқ ва ҳидли бўлади. Ўғил боланики эса суюқ ва ҳидсиз бўлади. Шунинг учун ҳадисда ўша сўзни айтилган, лекин иккиси ҳам нажосат, тозаланиши шарт. Кўнгил тўқ бўлишини энг ози уч маротаба ювиш билан бўлади. Шунинг учун уч маротаба дейилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш