ОИЛА ТИНЧЛИГИ УЧУН ИСИТИШ ЖОИЗМИ?

6-09-2021, 12:55 admin Ислом олами 1 265

​ОИЛА ТИНЧЛИГИ УЧУН ИСИТИШ ЖОИЗМИ?

Ассалому алайкум! Сизга бир дугонамнинн илтимоси билан мурожаат қиляпман. Дугонам ота- онасининг хоҳиши билан турмушга чиқди, аммо эрини умуман суймайди, ажрашаман, дейди-ю, фарзандини кўзи қиймайди. Эрини суймагани учун ҳам оиласида кўп уруш бўлади. Энди дугонам ўзини ўзи эрига иситиб, оиласини асраб қолмоқчи. Шундай қилсам, балки жанжаллар ҳам тугар, тинч, эримни суйиб яшарман, деб ўйлаяпти. Оиласини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа иситиб берувчини топа олмайди-да. Қуйидаги дуони кўп ўқиб юрсин. Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ зота байнина, ваҳдинаа субулас саломи", деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим. Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим".
Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимиз ва сизларнинг уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!
Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш