ҚИЗ БОЛА ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?

6-01-2020, 08:48 admin Ислом олами / Савол-жавоб 824

Савол: - Ассалому алайкум!
Ёшим 21 да, бирор жойда ишламайман. Уйда ўзим учун манфаатли бўлган илмни олиш билан шуғулланаман, замонамизда авж олган интернет орқали илмимни дўстларим ва диндошларим билан улашишни яхши кўраман. Ишламасам ҳам Аллоҳ ризқимни етказяпти, алҳамдулиллаҳ. Волидам ҳам ишлашимни унча ҳохламайдилар, ўзим ҳам кўчага кўп чиқишни, номахрамлар билан бирга ишлашни истамайман. Ҳижобли аёллар учун мўлжалланган, номахрамлардан ҳоли ишлар ҳақида ҳам эшитганман, аммо, биз шаҳар четидаги қишлоқда яшаганимиз учун марказдаги ишларга бориб келиш бироз муаммоли масала (ишдан қайтгунимча кеч тушиб, бир ўзим қоронғуда қайтишдан ҳавотирланаман). Бу ўринда мен ишламасдан уйда ўтирганим учун «бекорчилик» сирасидаги инсонлар қаторига кириб қолмайманми?

2). Шариатимизда аёллар ишлашига қандай шартлар ила рухсат берилган?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! 1). Уйда ўтириб ҳам бир касб орқали пул топса бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ҳам уйда касб қилганлар.

2). Номаҳрамлар билан ош-қатиқ бўлмаса бўлди. Шариатимиз аёл ўзига муносиб ишларда шариат дорасида ишлашига тарғиб қилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш