Мусулмон спортчиларга бўлган эътибор

8-02-2018, 08:07 admin Янгиликлар 1 337

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги қишки Олимпиадада мусулмон спортчилар учун барча қулайликлар яратилади.
Жанубий Кореянинг Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Туризм ташкилоти жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб олимпиада ўйинлари ўтказиладиган ҳудудларда мусулмонларга намоз ўқиш имкониятини бериш учун кичик масжидлар қурилиши ҳақида баёнот берди.

«Ўз ичига бештадан олтитагача намозхонни сиғдирадиган, умумий миқдорда тўртта масжид бунёд этилади. Шу билан бирга, бундай биноларнинг сони ҳар бир ҳудудда кўпайиши кутилмоқда», – деб таъкидлаб ўтди ташкилотнинг расмий вакили.
Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган «Shinsegae» компанияси «ҳалол» сифатига эга таомларни етказиб бериш бўйича мамлакат Мусулмонлар федерациясидан лицензия олди. Ушбу компания олимпия қишлоқчасидаги 10 мингга яқин кишининг таомларига масъул бўлади.

«Мусулмон спортчилар меҳмонларнинг умумий сонидан кичик қисмини ташкил қилсада, биз турли дин ва маданият вакилларига ҳурматимизни намоён қилиш учун «ҳалол» тизимига алоҳида эътибор қаратдик», — деб айтиб ўтди Shinsegae компанияси вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги қишга олимпия ўйинлари 9 февраль куни Пхёнчхан шаҳрида бошланиб, унда дунёнинг 94 давлатидан спортчилар жамланади.

Манба:islamcenter.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш