









1.Ўзини таништириш
2. Конституциянинг моддалари юзасидан тузилган билетлар асосида 3 та саволга жавоб бериш.
3.Эркин мавзу.
Юқоридаги босқичлар юзасидан отинойиларнинг билим ва маҳоратларини ҳайъат аъзолари баҳолаб бордилар. Ҳайъат аъзоларининг қарорига мувофиқ
1-ўрин: Чорбоғгузар маҳалласи отинойиси- С. Жумаева
2- ўрин: Ялтирабод маҳалласи отинойиси-Ш. Худоёрова
3- ўрин: Оқ олтин маҳалласи отинойиси- О. Хакиева
4-ўрин: Учтут маҳалласи отинойиси - К. Хасановаларга берилди.
Ҳайъат аъзоларининг қарорига мувофиқ Чорбоғгузар маҳалласи отинойиси С.Жумаева 2023 йилнинг энг билимдон отинойиси деб топилди. "Энг билимдон отинойи" кўрик танлови қизғин фикрларга бой тарзда ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Танлов қатнашчилари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Кўрик танловга қатнашган хотин-қизлар ўз ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга катта таасуротларга эга бўлдилар.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.




28-декабр санасида Хатирчи тумани
Годой Селкен жомеъ масжидида, туман отинойларининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда масжид имом хатиби М. Юнусов, туман дин ишлари буйича М. Отақулов, туман бош отинойси Р. Раззоқова ва туманда фаолият юритаётган расмий отинойилар иштирок этдилар.
Йил бўйи қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, отинойиларга эсдалик совғалари берилди.
Хатирчи туман бош отинойси Раззақова Раъно.


28.12.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова Шўртепа мфй Шодибек кўчаси 32-уйда яшовчи Тўлаев Исоқул бобо хонадонида бўлиб, аёли Хамроева Нигора опа ва қўшни аёллар Қарабаева Майсара, Қувонова Матлуба, Худайназарова Гулшод, Алиева Малика, Асқаровга Наргиза опалар билан "Шукроналик", "Эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никохни олдини олиш, сальбий холатлари", "Оила муқаддас, эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" мавзуларида суҳбат олиб борилиб кераклича тушунчалар бериб ўтилди.

Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй да Марифат 62-уйда яшовчи Нурбоев Олимжон турмуш ўртоғи Ашурова Дилфуза иккаласи ортасидаги оилавий келишмовчиликлари муҳокама қилинди. Булар 2016-йилдан бери қонуний эр-хотин. Махалламиз бошчилигида эр-хотин яраштирилди.
Мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.

Жорий йилнинг 28- декабрь санасида Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова Зарафшон шахар отинойилари С.Ахамиятова,О.Давронова,шахар бош отинойиси Л.Мутаххаровалар ўзаро суҳбатлашдилар.
Фикр алмашдилар.
Фаолиятларидаги ютуқ,камчиликларини ўргандилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги