Сарбозор маҳалласида Оқила аёллар ҳаракати аъзолари билан йиғилиш ўтказилди .
Оқила аёллар ҳаракатининг йиллик иш режасига кўра Давриқўрғон-1 кўчасида берилган топшириқлар бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда ҳаракат аъзоларидан Давриқўрғон-1 кўчасида истиқомат қилувчилар Жўраева Ойша ( маҳалла кайвониси ) ва Бекбўтаева Ҳанифалар билан бирга Давриқўрғон-1 кўчасида " Яшил макон" лойиҳаси бўйича, оилавий низоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш, оилавий ажримларни олдини олиш, яраштирувлар , оилаларда фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлишда оила бошлиқлари билан иш олиб бориш тарғиботини кучайтирувчи омилларни излаб топиш масалаларида гаплашиб , қилинажак вазифалар белгилаб олинди.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
Навоий шаҳар Спутник қўрғони 27-хонадонда яшовчи 84 ёшли Бозоров Нурулла ҳожи ота хонадонида бўлдим. Бир пиёла чой устида фарзандлари ҳамда ҳожи ота билан дилдан суҳбатлашиб қайтдим. Ҳожи ота мана шундай тинч жаннатмакон юртда яшаётганларидан мамнун эканликларини айтиб ўтдилар.
Отинойи Г. Усмонова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги