Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик мфй отинойиси Н.Қосимова Ўзбекистон мфй да истиқомат қилувчи онахон Қодирова Гулсара йиқилиб тушиб оёқлари сингани туфайли икки йилдан бери азобланаётганларини ногиронлик аравачасига мухтожликларини айтиб, маҳаллага мурожаат қилдилар. Онахонни илтимослари қондирилиши айтилди.
2023-йил, 25-август.
Тасмачи деҳқон бозорида "Сафар ойи ҳақида билмаганларимиз" мавзусида маъруза қилдим. Давраларда юриб сафар ойидан, бу ойда бўладиган баъзи ишлардан шумланиш ҳақида эшитиб қоламиз. Жума мавъизаларидан фойдаланиб, ҳар бир ой Аллоҳнинг ойи, бирор бидъат, хурофот сабаб ойларни ажратмаслик, иримларга берилмаслик, бу ойда ҳам тўйлар қилиш, сафарга чиқиш ва бошқа масалаларда тўғри кўнгилда бўлиш ҳақида тушунча бердим.
Масжиди Набавий ҳижрий биринчи йилнинг сафар ойида қурилиш бошлангани, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам иккинчи ҳижрий йилда сафар ойида Фотимаи Заҳро қизларини турмушга берганини, ирим қилмай барча эзгу ишларни қилавериш ҳақида гапирдим.
Олтинобод мфй отинойиси
Усмонова Гулнора.
25.08.2023йил Конимех тумани Бирлик мфй отинойиси Н.Нуракаева Бирлик мфй Гагарин кўчасида яшовчи хотин-қизлар билан "Шукроналик", "Жаноза масалалари", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.
25 августда Кармана тумани "Гулобод" мфй отинойиси М.Сувонова ва маҳалла ходимлари билан биргаликда мустақиллик байрами муносабати билан касал ва ногиронлиги бор хонадонларга эҳсон улашдик.
Зарафшон шаҳри. "Тинчлик"МФЙда жойлашган 7-сонли мусиқа ва санъат мактабида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар ўтасида шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова "Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш", "Аёллик шаъни , иффати ва кийиниш маданияти", "Оилада қайнона келин муносабатлари", "Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар",
"Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари", "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш", "Ёш қизларимиз тарбияси", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
25.08.2023йил.
Зарафшон шаҳри."Кончилар"МФЙ отинойиси О.Давронова маҳаллада яшовчи хотин-қизлар билан "Шукроналик", "Оилада фарзанд тарбияси", "Қайнона келин муносабатлари","Соғлом она, соғлом бола", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш" мавзуларида суҳбат олиб борди.
Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик мфй отинойиси Н. Қасимова Ўзбекистон мфй да бўлган оилавий можоро сабабини ўрганиб чиқди. Унда Навоий шахар бош отинойиси Бурхонова Ч, "Чинор" мфй раиси, хотин қизлар фаоли, Ўзбекистон мфй раиси, хотин қизлар фаоли, отинойиси Н.Қосимова ва мфй фаоллари иштирок этдилар.
25 августда" Янги обод" мфй отинойиси Ф.Матжонова Навоий шаҳрида жойлашган "Савдо комплекси" ва "Саҳоват деҳқон" бозорлари радио узели орқали "Мустақллик -умумхалқ байрами" ва "Исломда аёллар ҳуқуқи" мавзуларида маъруза ўқиб эшиттирдилар.
Бугун 25 август санасида Нурота тумани "Мустақиллик" мфй да ихтисослаштирилган санъат мактаби биносида туман хокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г. Бобомуродова, "Оқила аёллар" етакчиси Ш. Ҳусенова, туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова иштирокида 6-нафар ажрим ёқасидаги оилалар муҳокомаси ўтказилди. Улар билан "Оила муқаддас даргоҳ"," Оилада эр ва хотиннинг бурчлари ва вазифалари", "Ёш авлодни Ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота- онанинг бурчи" эканлиги , сабр, шукроналик ҳақида суҳбат ўтказилди.
Ўтказилган мухокомадан сўнг 2 нафар оилани яраштириш учун тегишли чоралар курилди.
Жорий йилнинг 25- август санасида Учқудуқ туман " Абай" мфй да мустақиллигимизни 32 йиллиги муносабати билан эҳсон дастурхони ёзилди, мфйда истиқомат қилаётган кам таъминланган оила соҳибларини чақириб мехмон қилинди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
Учқудуқ туман "А. Навоий "мфй отинойиси М. Сафарова мфй аёллари билан биргаликда "Соғлом оила-бахтли ҳаёт" шиори остида аёл-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. "Аёл-қизларнинг кийиниш маданияти, тиббий маданиятини ошириш", "Эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, салбий оқибатлари, эрта туғриқни олдини олиш" мавзуларида бўлиб ўтди.
Навбаҳор тумани "Гулистон" маҳалласидан Бешработ маҳалласига келин бўлиб тушаётган, Ёдгорова Муҳайё қизимизга никоҳ тўйи арафасида "Оила муқаддаслиги, аёлнинг эри олдидаги вазифалари, эрнинг аёли олдидаги вазифалари" ҳамда эр-хотин, қайнона келинлар ўртасидаги мунособатлар, ҳамда оилаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир қилувчи ҳолатлар хақида сухбат қилинди.
"Гулистон" маҳалласи отинойиси Хайруллаева Сиддиқа.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги