Жорий йилнинг 23.08.2023 санасида Кармана тумани, "Шибзон" мфйда хотин-қизлар орасида йиғилиш ташкил этилди. Бунда вилоят бош отинойиси У.Холова, туман бош отинойиси Ф. Мирзаева, хотин-қизлар фаоли, маҳалла хотин-қизлари иштирок этишди. Йиғилишда айни вақтда долзарб бўлиб турган масалалар: оилада қайнона келин муносабатлари, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар,
ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари, диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш, ёш қизларимиз тарбияси, боқимандалик кайфиятига чек қўйиш,, шукроналик тўйғусини уйғотиш, тўй ва марака маросимларни қисқартириш, бидъат хурофотларни олдини олиш, жаноза одоблари, исрофгарчилик ҳамда фолбинлик ва норасмий отинойилик фаолиятига чек қўйиш ва шу каби масалалар бўйича маърузалар қилинди. Тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди, йиғилганлар кўрилган масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар
22.08.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова туман расмий отинойилари билан навбатдаги маърифий йиғилиш тадбири ўтказиб, унда "Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий моддий кўмакка муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, улар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш, раддия асосида тавсия этилган мавзуларида хотин-қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш", "Диний маънавий-ахлоқий муҳитни барқарорлаштириш", "Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш", "Оилавий ажримларни олдини олиш, эрта турмуш яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг олдини олиш, сальбий оқибатларини тушунтириш, никоҳланувчи ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом оилавий муҳитни яратиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" мавзуларида туман бош отинойиси сўзлаб ўтди.Бирлик мфй отинойиси Н.Нуракаева "Эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар" мавзусида Гулистон мфй отинойиси Н.Жумаева "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзусида, Шўркўл мфй отинойиси Ҳ.Темирова " Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш", "Ўз жонига қасд қилиш-гуноҳи кабира" мавзуларида сўзлаб, отинойиларимиз ўзаро фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.Туман бош отинойиси Л.Бобоназарова фаолият юзасидан ОАВларидаги чиқишларга эътиборли бўлиш, тушум масалалари, "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларда жаноза одоблари, турли бидъат-хурофотлар, ирим-сиримларга чек қўйиш" лозимлиги ҳақида ўзлаб ўтди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони "Хончорбоғ" мфй да Гулбоғ-49 хонадонида таъзия бўлди. Ислом динида кўрсатилганидек хеч қанақа ирим сиримлар, бидъат-хурофатлар аралашмаслиги ҳақида аёлларга тушунтирилди.
"Хончорбоғ" мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
Навоий шаҳар "Матонат" мфй биносида Матонат мфй, "Дўстлик" мфй, "Олтин водий" мфй, "Ҳумо" мфй аҳолиси биргаликда Мустақил Ўзбекистонимизнинг 32 йиллиги муносабати билан мусиқий кўнгил очар тадбир уюштирдилар.Тадбирни Матонат мфй отинойиси З. Насимова очиб бериб, барчани улуғ айём билан қутладилар. Отинойилар Н. Турдиева, Х. Рўзиева, Ш. Сувонова.
Жорий йилнинг 23 санасида Хатирчи тумани "Олтинобод" мфй отинойиси Гулнора Усмонова ва маҳалла фаоли Нилуфар билан ҳар бир хонадонларда бўлиб, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш, дов дарахтларни оқлаш теварак атрофни тозалаш мустақиллик байрами олдидан бу каби ишларни амалга ошириш ҳақида тушинтириш ишларини олиб бордик.
"Олтинобод" мфй отинойиси Гулнора Усмонова.
Жорий йилнинг 23-август
санасида Хатирчи туманининг "Шайх Гадой Селкин" жомеъ масжидида
туман отинойларининг навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди.
Тумандан дин ишлар бўйича бўлим бошлиғи М. Отақулов отинойиларга, Оилалар ўртасида "Ўсиб келаётган ёшларни ватанга садоқатли, меҳирли, етук инсон қилиб тарбиялашда ота ва онанинг роли" буюклиги ҳақида барча
отинойларимиз тарғиботларда
тушунча бериб боришлиги
кераклиги ҳақида гапирди.
Туман бош отинойси Раззоқова Раъно "Соғлом турмуш тарзини тўғри шакиллантириш"," Эрта турмушнинг салбий оқибатлари" ҳақида аёлларга тўғри тушунча беришда отинойларимиз маъсулиятли бўлиш кераклиги айтилди. Йиғилиш сўнгида отинойилар ўзларининг олиб бораётган тарғибот ишлари ҳақида гапирдилар.
Хатирчи туман бош отинойси Раззақова Раъно.
23 август санасида Навбаҳор тумани Кўҳрон маҳалласи хотин -қизлар фаоли Ф.Қаланова билан биргаликда Маърифат кўчасида истиқомат қилаётган А. Тўраев ва у кишининг турмуш ўртоғи И. Аллаеваларнинг оилавий келишмовчиликларини сабабини ўргандик.Ушбу оилада тез тез жанжал бўлиши оқибатида, келин ота уйига аразлаб кетган. Уларга Оила муқаддас даргоҳ эканлиги, фарзандлар эса, Аллоҳ берган олий неъмат эканлиги тушунтирдик. Жанжаллар фарзандларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Зарафшон шаҳар. "Тинчлик" МФЙда жойлашган 3-секторда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.И.Шукуров, 3-сектор маъсул ходими Ж.Усманов , маҳалла отинойиси М.Мелиева ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Тинчлик” МФЙ 11-уй, 16-хонадонда яшовчи Наврўзовлар оиласидаги ўзаро келишмовчилиги юзасидан муҳокама ўтказилди. Муҳокамада Наврўзовлар билан "Аёллик шаъни , иффати ва кийиниш маданияти", "Оилада қайнона келин муносабатлари", "Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар",
"Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари", "Ёш қизларимиз тарбияси", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш" мавзуларида суҳбат ўтказилди. Ҳамда оила яраштирилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги