Бугун Навоий вилоят вакиллигида вилоят,шаҳар ва туман бош отинойилари дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассиси иштирокида навбатдаги йиғини бўлиб ўтди. Йиғинда отинойилар иш фаолияти, тарғибот гуруҳлари фаолиятида олиб борилаётган ишлари бўйича таҳлиллар натижаси кўриб чиқилди. Вилоят вакиллиги томонидан вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев, дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассиси Р.Шербўтаева ҳамда вилоят бош отинойиси У.Холовалар сўзга чиқиб ушбу масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан вилоят, туман ва шаҳар бош отинойилари вилоят вакиллиги томонидан ноутбук ва принтерлар билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги