Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

18-08-2023, 00:45 admin Янгиликлар 247

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Навоий шаҳар Мурувват мфй га қарашли Ғалаба 87/22да истиқомат қилувчи Яҳёева Дилноза билан суҳбат ўтказилди. Аёл иш излаб келган. Мактаб ёшида фарзанди бор мактабга жойлаштириш кераклигини айтди. Дилнозага боласини мактабга жойлаштиришдаги ҳужжатларни тайёрлаш ишларида, қаерга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилди.
отинойи Рўзиева Х.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 17-август.
Хатирчи тумани "Зарафшон" маҳалласида жойлашган 46-мактаб йиғилиш залида Ёшлар етакчилари ташаббуси билан маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийлари, ишлаётган ходимлар, ёшлар иштирокида "Янги Ўзбекистон бу" номли маърифий тадбир бўлиб ўтди.Мустақиллик байрами олдидан бўлиб ўтаётган тадбирни маҳалла раиси очиб, вилоятдан келган меҳмонларга сўз берди.Нотиқ бундан 20--30 йил олдинги ўқитувчилар ҳаёти, мажбурий ишларга жалб этилгани, ҳозирги нуфузи ҳақида, камида 50000--60000 миллион ойлик олаётган ўқитувчининг қиёсий фарқини қисқа гапириб берди. Навоий педагогика университети тарих кафедраси ўқитувчиси эса тинч юртимиз, ҳеч хавфни ҳис этмай ишлаш, яшаш завқини гапириб берди. Қўшни нотинч мамлакатлардаги аҳвол билан солиштирди. "Янги Ўзбекистон бу" видео ролик кўрсатилди. Ҳамма иштирокчилар шукроналик ҳисси билан тадбирни тинглади. Маданий ҳордиқ олиш, кўнгилларни ёзиш, тинч юртга шукроналик туйғуси ифодаси сифатида вилоятдан келган ҳофизлар иштирокида тадбирнинг маданий дам олиш давоми бўлди. Барча кўнгилочар ашулага рақсга тушди. Юртдан, юртбошидан, тинчликдан шукроналик ҳисси барча иштирокчилар чеҳрасида мужассам эди. Байрамолди хушкайфият эртанги кун шижоатли меҳнатга йўл очади.
Юрт тинчлиги абадий бўлсин, халқнинг ҳар бир куни байрам бўлсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17.08.2023 йил. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820 қарорига мувофиқ Навбаҳор тумани "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" ўқув марказида "Эр-хотин, қайнона-келинлар ўртасидаги низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган:" Никоҳнинг шаръий ҳукмлари", "Талоқ масаласи"," Оиланинг муқаддаслиги", "Оилада эр ва хотиннинг бир-бирларидаги ҳақлари ва вазифалари",Оилавий ҳаётнинг бардавомлигида диний ва миллий қадриятларнинг ўрни" мавзуларида Навбаҳор тумани бош имом хатиби Ф.Тошев, "Хонхўжа эшон бобо" масжидининг имом хатиби А. Раҳмонбердиев ва бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар ҳамкорликда суҳбат ўтказдилар.Тингловчилар томонидан берилган мавзуларга оид саволларга бош имом хатиб Ф.Тошев, имом хатиб А.Раҳмонбердиев ва туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматовалар жавоб бердилар. Мавзулар юзасидан маъруза қилишда: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила",Зиёвуддин Раҳимнинг"Бахтли ҳаёт сари", Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан нашр этилган" Келин-куёвлик бахти" рисоласидан ва "Уммат оналари" китобларидан фойдаланилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 17 август санасида Кармана тумани "Бурқут 2" кўчасида яшовчи, Давлатовлар хонадонига, оилавий жанжалнинг сабабини ўрганиш мақсадида маҳалла ходимлари билан биргаликда ташриф буюрдик. Қизлари Шахноза анча вақтдан буён отасиникида икки нафар боласи билан яшаб келмоқда. Сабабини сўраганимизда эри ичкиликка ружуъ қўйганлигини айтди. Биз киёв билан гаплашамиз ва яраштириб қўямиз деганимизда Шахноза унамади ва ажримга беришлигини айтди. Онаси ҳам ярашишини истайди, лекин қизи бошқа бирга яшамаслигини айтди. Оила муқаддаслиги, фарзандларини отасидан айиришга ҳаққи йўқлигини тушунтирдик. Насиҳатимизга қулоқ ҳам солмади. "Азамат" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17 август санасида Нурота туман "Темирқовуқ" маҳалла раиси, профилактика инспектори, маҳалла отинойиси М. Бирликова шу маҳаллада истиқомат қилувчи нотинч оила Аҳмедовлар оила аъзолари билан "Оила мукаддас даргоҳ, оилада эр-хотиннинг бурчлари ва вазифалари ҳақида, оилада бўлиб турадиган жанжаллар фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатилиши, ва ёмон оқибатларга олиб келиши тўғрисида," суҳбат ўтказиб," Ёш авлодни Ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчи" эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023 - йил 17 - август санасида
Хатирчи тумани "Фидокор"
маҳалласида яшовчи
ажрим ёқасида турган ёш оила билан, жанжалнинг сабабини ўрганиб чиқдик. Келинга бурч ва вазифалари тўғрисида, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, ҳар қандай қийинчиликларга, сабр қилиш кераклигини айтиб эшиттирдик. Ярашиб олишлари учун мухлат бердик.

Фидокор Мфй отинойиси Нарзуллаева Санобар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17.08.2023йил Конимех тумани Гулистон мфй отинойиси Н.Жумаева Дўстлик мфй Халқлар дўстлиги кўчасида яшовчи аёл-қизлари билан "Оилавий тадбирлар, тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш", "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Бидъатлар бошимизга бало бўлмасин" мавзуларида суҳбат олиб борди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ тумани " Дўстлик" мфй да Учқудуқ туман ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновна маҳаллада яшовчи хотин-қизлар ва қўшни аёллар билан "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлиш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам, миллий урф-одатларга мос равишда олиб бориш, турли бидъат-хурофотлар, ирим- сиримларга чек қўйган ҳолда ўтказиш" мавзуларида суҳбат олиб бориб, кераклича тушунчалар бериб ўтдилар.
Учқудуқ тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш