Жорий йилнинг 30-март санаси куни Кармана тумани Зиёкор мфйда ЎМИ вилоят бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, Кармана тумани бош отинойиси Ф. Мирзаева, мфй хотин-қизлар фаоли Д. Зохидова, психолог Д. Рахматова, махаллада аёллар дафтарида турувчи хотин-қизлар, махалла отинойилари билан биргаликда семинар треннинг бўлиб ўтди. Семинар треннинг муборак Рамазон ойи фазилатлари, шукроналик, исрофгарчиликни олдини олиш, фарзандлар тарбияси, психалогик тазийққа учраган аёлларга тавсиялар, сабр ва қаноат мавзуларида бўлиб ўтди. Йиғилганлар треннингдан хурсанд ҳолда кўп тушунчаларга эга бўлишди, ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олдилар
Зарафшон шаҳри."Янги Зарафшон"МФЙ "Абдулла Орипов" 6-кўча 5-уйда яшовчи фуқаро Ерсултан Кучербаев ва унинг турмуш ўртоғи Айнура Бактибаеваларнинг ўзаро оилавий келишмовчилиги сабаблари шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова, шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, оила ва хотин-қизлар бўлими мутахасиси Г.Рўзиева, махалла раиси И.Жахонгиров, хотин-қизлар фаоли Б.Файзуллаевалар иштирокида ўрганиб чиқилиб мухокама қилинди. Барча яраштириш комиссияси аъзолари оилавий келишмовчилик сабабларини яхшилаб ўрганиб Е.Кучербаев ва А.Бактибаеваларга оилани сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш бўйича керакли насихат ва тавсиялар бердилар.Оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.
#Бугунги_кун
Қизилтепа тумани Ванғози ҳудудида яшовчи аёллар билан “Шукроналик неъматлари” ҳақида суҳбатлашилди.
О.Норова
Маълумки Умра зиёратига борувчи мусулмонларимиз учун давлатимиз ва ЎМИ томонидан кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Шу муносабат билан "Алишер Навоий" жомий масжидида Умра сафарига кетувчи зиёратчиларимиз учун навбатдаги сафар одолари тўғрисида машғулот дарси бўлиб ўтди. Бунда ЎМИ вилоят бош имом хатибининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова Умра сафари одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, шунингдек хожи аяларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, шукроналик ҳисси билан яшаш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Зиёратчи хотин-қизларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли бўлган жавобларни олдилар тадбир сўнггида умрачиларимиз юртимиз ва рахбариятимиз ҳақларига кўпдан-кўп дуолар қилдилар. Умра сафарини ўташлик учун Тошкент аэропорти томон йўл олдилар
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги