Навоий шаҳар Алишер Навоий жоме масжидида 25.04 2023 йил Навоий вилояти шаҳар ва туманлар бош имом хатибларининг аёллар масалалари ёрдамчилари ва барча расмий отинойилари учун ташкил этилган 1 кунлик ўқув семинари юзасидан йиғилиш тадбири ўтказилди.Йиғилишда Дин ишлари бўйича Қўмитанинг вилоятдаги вакили Р.Шербўтаева , Навоий шаҳар дин ишлари бош мутахассиси С.Мавлонов ва ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиби хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова иштирок этдилар.Йиғилишда " Ижтимоий кўмакка мухтож фуқаролар" билан якка тартибда ишлаш, зўравонликка учраган муаммоли аёллар билан психологик суҳбатлар ташкил қилиш, норасмий отинойилар ва фолбинлар рўйхатини шакллантириш ва бошқа топшириқлар берилди.