Жорий йилнинг 10 апрель куни маҳалламиз аёлларига Рамазоннинг улуғ ой эканлиги эхсоннинг савоблари, беморлардан хабар олиш, зикр саловот истиғфорлар айтиш ва фитр садақа ҳакида тушунча бердим. Мустақиллик МФЙ отинойиси Орипова Назира.
9.04.2023-йил. Ғужбоғтепа мфй фуқаролари Гулруҳ чойхонасида Рамазон ойининг рўзасини тутган рўзадорлари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Бунда барча рўзадор отахонларимиз, онахонларимиз, ака укаларимиз, опа сингилларимиз қатнашишдидар. Маҳалла оқсоқоли Ё. Бердиқулов, ва маҳалла имоми И. Ўткировлар Рамазон ойи шукуҳи ҳақида, шукроналик, бу ойда савобли амалларни янада кўпайтириш, юртбошимизни қилаётган биз мусулмонларига динимизга эътибори, канституцияда киритилган янги қонунлар ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар. Маҳалладошларимиз хурсандчилиги чексиз бўлиб, ширин дийдордан Аллоҳимга шукроналик келтирдилар. Ўтганлар ҳаққига қуръон тиловат қилиниб дуолар қилинди. Маҳалла отинойиси Очилова Майрам.
Жорий йилнинг 10 апрель санаси куни ЎМИ вилоят бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, шахар бош отинойиси Ч. Бурхоновалар Навоий шаҳар "Кимёгар" мфйда бўлиб махалла хотин-қизлар фаоли билан биргаликда сухбат олиб борилди. Махалла тартиб жахатидан бироз муаммоли худуд бўлгани боис, нотинч ва муаммоли, ажрим ёқасидаги оилалар, ижтимоийлашувга хос бўлган оилалар билан ишлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари тўғрисида суҳбатлашилди. Мфй да ахоли сонини кўп бўлишига қарамасдан отинойи сони етишмаслиги ва бу борадаги камчиликларни атрофлича ҳал қилиш бўйича келишиб олинди.
2023-йил, 10-апрел.
Янги қурилиш маҳалласида яшовчи Дилдора Сарой маҳалласида яшовчи Жамшидга турмушга чиққан. Бир нафар ўғли бор. Маҳалладан уй қуриб иккаласи яхши яшаб турган. Ж. ҳам шу ердан жой сотиб олиб уй қуришга рози бўлган. 13 йилдан бери бирга яшаб келаётган Ж. хотини билан гап талашиб ота уйига кетган. Онаси уйига юбормай қўйган. Оилани шароитини ўрганиш учун, маҳалла хотин қизлар фаоли Умрзоқова М. билан қизнинг уйига гаплашгани бордик. Икки ойдан бери телефон ҳам қилмайди, уйга ҳам келмайди деди. Арзирли гап ўтмаган. Сарой маҳалласига бориб йигитни уйига қайтарамиз деб қайтдик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
2023-йил, 10-апрел.
Хўжақўрғон маҳалласида "Аёлни эъзозлаган юрт" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Вилоятдан, тумандан масъуллар келиб тадбирни чиройли ўтишини таъминлашди. Барча отинойилар иштирок этишди. Сумалак ҳам тарқатилди.
Парахун мфй отинойиси
Низомова Муҳаббат.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги