Рамазон шукуҳи.

28-04-2022, 22:29 admin Мақолалар 338

Рамазон шукуҳи.
Рамазон ойида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда эркин шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар. Рамазон ойи: Қуръон тиловати, саловат, истиғфор, зикр, тасбеҳ ва дуо қилиб, раҳм шавқат, кечиримли, силаи раҳм, бемор ётганларини кўриш, аразлаб юрганларни яраштириш, яхшиликка етаклаш ойидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У биродарига хиёнат қилмайди, уни алдамайди, уни ёрдамсиз ташлаб кетмайди. Ҳар мусулмоннинг обрўси, моли, қони мусулмонга ҳаромдир. Қалбга ишора қилиб: Тақво бу жойдадир. Мусулмоннинг ўз биродарини таҳқирлаши, паст санаши, унинг ёмонлигига кифоя қилади. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, жумласининг маъноси Қуръон оятидан ҳам маълум. Аллоҳ таъоло:"Албатта мўминлар динда ўзаро биродардурлар. Бас сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз" -деган. Ҳужурот сураси. 10-оят. Рамазон ойи, мусулмоннинг энг муборак ойидир. Бу ойда рўзадорларнинг ҳаққига ифторлик дастурхони ёзилади, унда Аллоҳнинг берган неъматига энг аввало шукроналик билдирилади. Қавм қариндош, қуда анда, маҳалладош қўни қўшнилар бир бирлари билан дийдорлашади. Биз отинойилар ҳам вақтни ғанимат билиб, йиғилган аёлларга, энг аввало тинчликни қадрига етишни, ҳар бир берган неъматига шукроналик қилишни, фарзандлар тарбиясига эътиборда бериш, уларни ота онага, Ватанга муҳаббатли бўлишни, ётган беморни ҳолини сўраб қавм қариндошлар ўртасида силаи раҳмда бўлиш ҳақида суҳбат ўтказилди. Натижада маҳалла фаоллари билан бирга барча ётган беморларни зиёрат қилдик. Аразлаб юрганларни яраштирдик. Ҳамма маҳалла фаоллари ўз қилган ишидан хурсад. Қани энди бу савобли ишни ҳар куни қилсак. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир деб шунга айтсалар керакда. Яхшиликни ҳар куни шиор қилиб олайлик. Юрт тинчлиги халқимиз фаровонлиги, фарзандлар бахт саодатини Аллоҳдан сўраб дуода бўлайлик.

Ғужбоғтепа мфй ва Қизилой мфй отинойиси Очилова Майрам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш