САВОБЛИ АМАЛЛАРНИНГ АЖРИ КАТТАДИР
Шу йил 30 март куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нукус шаҳридаги "Салмон эшон" масжидига таровеҳ намозига ташриф буюриб, улуғ ойдаги амалларнинг ажри ҳақида суҳбат қилдилар. Шунингдек, сафар давомида мўмин-мусулмонлар билан мулоқот ва имом-домлалар билан учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Зарафшон шаҳридаги барча МФЙларида шаҳар хоким Н.Рахмонов бошчилигида Муборак Рамазон ойи муносабати билан МФЙларида истиқомат қилувчи ижтимоий химояга мухтож кишилар холидан хабар олиш, боқувчисини йўқотган ва кексаларга мехр ҳамда қувонч улашиш мақсадида ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Ушбу хайрли маросим "Геолог"МФЙда бўлиб ўтди. 108 нафар киши ташриф буюрган ифторлик маросимига шаҳар хокими, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар бош имом хатиби ташриф буюрди. Бош имом хатиб Қ.Ибрагимов юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ҳалқимиз учун яратилаётган имкониятлар ва шукроналик тўғрисида гапириб ўтди ҳамда Қуръони карим тиловат қилинди. Ифторлик сўнггида махаллада истиқомат қилувчи хожи оналар томонидан юртимиз тинчлигини бардавом бўлишлигини сўраб дуолар қилинди.
Махалла отинойиси Х.Худжиярова.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоху ва баракотуҳу.
Бугун 13-сонли мактабда "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўгрисидаги"қонун лойиҳаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда туман тарғибот гуруҳи,ўқитувчилар,шифокорлар,маҳалла фаоллари,кўча вакиллари ,кайвонилар ва отинойилар иштирок этишди.Конституцияга киритилган ўзгартиришлар уларнинг халқимизга келтирадиган манфаатлари ҳақида фикр юритилди.Йиғилиш иштирокчилари ўз фикрлари ва таклифларини билдиришди. Йиғилиш кўтаринки кайфиятда ўтди.
Оқмачит МФЙ отинойиси Махмудова Зайнаб.
31.03.2023 йил куни Бинокор МФЙ худуди А Авлоний 18-72 хонадонда яшовчи опа-сингил Сафаровалар узаро келишмовчилиги юзасидан МФЙ ходимлари ва МФЙ отинойиси Х.Мавлоновалар иштирокида ушбу хонадонга борилди ва тушунтириш ишлари олиб борилда.
Ассалому алайкум.Бугун махалламиз аёллари билан Шукроналик туйғуси ҳаққида суҳбатлашдик.Буюк ипак йўли МФЙ Отинойи Нўмонова.Қ.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги