











Қизилтепа тумани "Ғойибон" махалласида Наврўз байрами тадбири ўтказилди ва миллий таомлар билан биргаликда куй қўшиқлар куйланди.Ғойибон махалласи отинойи ШОИРА САФАРОВА.




Навоий шахар Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова. Ёшлик МФЙда ,,Ибратли қайнона ва келин" кўрик танловининг шахар босқичи бўлиб ўтди.Унда Гулистон, Ватан, Янги обод, Зиёкор ва Ёшлик МФЙлардан қайнона ва келинлар иштирок этдилар. МФЙлар орасида Гулистон МФЙ биринчи ўринни қўлга киритиб Вилоят кўрик танловига йўлланма олдилар. Қайноналар ва келинлар ўз махоратларини ишга солиб қўлдан келганча ғайрат қилдилар. Барча қайнона келинлар яхши иштирок этдилар танлов жуда қизиқарли ўтди.Танлов сўнгида Иштирокчиларга ташаккурномалар ва совғалар берилди.



18 март - умумхалқ хайрия ҳашари кунида " Ғозғон" шаҳридаги Шоҳимардон масжидини ҳашарида отинойилар фаол иштирок этдилар.




Бугун 18.03.23. куни Зарафшон шахар 12- мкр худуди 20- уй ахолиси хашар килиб уй атрофларини тозалаб,кучатлар экишди.Бу умумхалк хашарида махалла отинойиси Давронова Ойжамол хам иштирок этди.




Жорий йилнинг 18-март куни Кармана тумани маданият саройи ёнида "Ҳар кунинг наврўз бўлсин жонажон Ўзбекистоним" шиори остида катта байрам сайли бўлди.
Қозонларда сумалак, ҳалим, ошлар пиширилиб, келган меҳмонларга тортилди.
Санъаткорларнинг куй ва қўшиқлари, ҳунармандларнинг турли хил кўргазмалари, миллий ўйин ва томошалар қатнашчиларга янада завқ бағишлади.





Наврўз байрами ва Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Қосим шайх масжидида ва жойларда Кармана тумани отинойилари томонидан ҳашар уюштирилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги