




Дарсни Рахмонов Музаффар домла тажвид асослари бўйича ҳаммага тушунарли қилиб ўтди.


Жорий йилнинг 27.12.2022 санаси куни Навоий вилояти вакиллигида вилоят бош отинойиларининг 2022 йил якуний хисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмитанинг худудий бошқармаси хотин -қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Р. Шербутаева, вилоят, шахар ва туман бош отинойилари иштирок этишди. Йиғилишда жорий йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби кўриб чиқилиб, вилоятдаги фаолият юритаётган барча отинойиларнинг ютуқ ва камчиликлари, аҳоли ўртасидаги муаммоларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш, отинойилар ишларининг таҳлил мониторинги ҳақида Р.Шербутаева маъруза қилдилар. Шунингдек вилоят бош отинойиси У. Холова томонидан барча бош отинойилар ҳамда фаолият юритиб келаётган расмий отинойиларнинг фаолиятлари, статистик ҳамда тарғибот ишлари юзасидан йиллик ҳисоботлар тингланди.Шу билан биргаликда келгуси йилда аҳоли орасида олиб борилаётган тарғибот, ташвиқот ишлари тўғрисида қилинадиган ишлар режаси ҳақида ҳам сўз юритилди. Ушбу йилдаги ютуқ ва камчиликлар юзасидан барча шаҳар ва туман бош отинойиларининг ҳам қисқача хисоботлари ўқиб эшиттирилди ва ўз вақтида аҳоли ўртасидаги турли хил муаммоларга ечим топиш кераклиги ҳақида ҳам қизғин баҳс ва мунозаралар олиб борилди. Йиғилиш сўнгида барча бош отинойилар ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан Ташаккурнома ва совғалари билан тақдирландилар.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова





#Эҳсоннинг_мукофоти_эҳсондир
Жорий йилнинг 28 декабрь куни, янги йил байрами муносабати билан вилоят ҳокимлигидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари,Қизилтепа тумани "Азизобод" МФЙда яшовчи туман ИИБ пробация назоратида турган фуқаролар О.Сафаров ҳамда А.Тўраев, “Работ” МФЙда яшовчи Шокиров Бахтиёр шунингдек, “Гулбоғ” МФЙда яшаган ҳозирда ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётган фуқаро Авезов Бахтиёрнинг оиласига моддий ёрдам сифатида берилди.Туман бош имом хатиби З.Орипов ва туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассис Ҳ.Болтаев улар билан суҳбатда бўлиб, "Шукроналик-олий неъмат" эканлиги ҳақида суҳбатлашишди.
https://t.me/Bastomiy_uz
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги