Жорий йилнинг 24.12.2022 санаси куни Навоий вилояти вакиллигида вилоят бош отинойиларининг 2022 йил якуний хисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмитанинг худудий бошқармаси хотин -қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Р. Шербутаева, вилоят, шахар ва туман бош отинойилари иштирок этишди. Йиғилишда жорий йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби кўриб чиқилиб, вилоятдаги фаолият юритаётган барча отинойиларнинг ютуқ ва камчиликлари, аҳоли ўртасидаги муаммоларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш, отинойилар ишларининг таҳлил мониторинги ҳақида Р.Шербутаева маъруза қилдилар. Шунингдек вилоят бош отинойиси У. Холова томонидан барча бош отинойилар ҳамда фаолият юритиб келаётган расмий отинойиларнинг фаолиятлари, статистик ҳамда тарғибот ишлари юзасидан йиллик ҳисоботлар тингланди.Шу билан биргаликда келгуси йилда аҳоли орасида олиб борилаётган тарғибот, ташвиқот ишлари тўғрисида қилинадиган ишлар режаси ҳақида ҳам сўз юритилди. Ушбу йилдаги ютуқ ва камчиликлар юзасидан барча шаҳар ва туман бош отинойиларининг ҳам қисқача хисоботлари ўқиб эшиттирилди ва ўз вақтида аҳоли ўртасидаги турли хил муаммоларга ечим топиш кераклиги ҳақида ҳам қизғин баҳс ва мунозаралар олиб борилди. Йиғилиш сўнгида барча бош отинойилар ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан Ташаккурнома ва совғалари билан тақдирландилар.