Бугун 27 06 2022 йил санасида динимизни бешинчи аркони ҳисобланган ҳаж зиёрати арафасида турган ҳожиларимиз, Буҳоро шаҳри аэропортидан ибодатларини ўташ мақсадида Саудия Арабистон мамлакатига жўнаб кетдилар,. Вилоятимиз бўйича уч юз йигирма беш нафар бўлажак ҳожиларимиз, олти нафар эллик бошидан ташкил топган жами уч юз ўттиз бир нафар гурух аьзоларининг, уч йиллик танаффусдан сўнгги ҳаяжонлари жуда ҳам чексиз. Вилоят вакиллигидан бўлажак ҳожиларимизни, Бухоро аэрапортига раҳбарият ходим аъзолари ҳамда ҳожиларимизнинг қавм- қариндошлари томонидан, юртимиз халқимиз ҳаққига дуолар қилиниб, ибодатларни беками-куст адо этиб қайтиб келишликларини сўраб, дуолар эла кузатиб қолишди.
Ҳаж сафарига отланаётган юртдошларимизни сафарлари бехатар, ибодат ва дуолари мустажоб бўлсин. Аллоҳ таоло барча ҳаж сафарига отланаётган юртдошларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини ижобат айлаб, соғу-саломат юртимизга қайтиб келишларини насиб айласин.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги