Бугун 15-июн Навоий шаҳридаги Навоий давлат кончилик ва технологиялар биносида навоий вилояти тарғибот ва отинойиларнинг малакасини ошириш ,уларнинг диний-дунёвий билмларини мустаҳкамлаш ,хотин -қизлар билан олиб бориладиган маънавий маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилояти ,шаҳар ва туманлар тарғибот гуруҳлари ,раҳбарлари ва бош имом хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун бир кунлик семинар бўлиб ўтмоқда .Семинарни вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов очиб бердилар Педагогика институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири прафессор Н.Сафарова "Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг устивор йўналишлари ,диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар мазмун моҳияти "тўғрисида ,ҳамда "Отинойи тушунчаси ,вазифалар ва жамиятдаги ўрни ахлоқ ва одоби ,шунингдек оилавий ажримларни олдини олиш масъулияти тўғрисида батафсил сўз юритдилар . "Мутаассибликка мойиллиги бор ёт ғоялар таъсирига берилган хотин-қизларнинг уйма-уй ,маҳаллабай ўрганиш меҳанизми ва улар билан психологик семинар -треннингларнинг ўтказиш тамойиллари(усуллари)мавзусида Аёлларни реаблитатсия қилиш мослаштириш вилоят маркази директори Н.Эрматова ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси ходими Р.Шербўтаевалар тушунча бериб ўтдилар."Жамиятда дин омиллари билан боғлиқ бўлган турли нозик саволларга холис жавоблар"мавзусида Навоий шаҳар бош имом хатиби Д.Эргашев отинойиларга тўлиқ маълумот бериб ўтдилар .Отинойилар ўзларига тегишли саволларига жавоб олдилар.