Зарафшон шаҳри "Олтин водий" МФЙ да "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда дин ишлари бўйича мутахасис А. Ҳамдамов, шахар бош имом хатиби ноиби Н. Қўлдошев, шаҳар маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Д. Бахронова, шаҳар бош отинойиси Л. Мутахаровалар сўзга чиқиб, Ислом динининг мўътадил, бағрикенг таълимоти, инсонпарварлик ва бунёдкорлик ғояларини, мамлакатимизда ҳар жабҳада, хусусан диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида йиғилганларга маъруза қилди.
Отинойи Х. Худжиярова.
Кармана тумани "Кумушкон" мфй га қарашли Т. Матлуба опани холида хабар олдик. Опа ҳозирги вақтда қандли диабет ни охирги даври билан даволанмоқда.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги