Навоий шахар "Гулистон" МФЙ отинойиси Бердиева Т. Қулдашева С. ва Навоий шахар Бош отинойиси Бурханова Ч. аялар билан бирга Гулистон МФЙ да яшовчи ва яшаб бедарак кетганларнинг оилалари билан суҳбатлашдик. Оналари кўзларига ёш олиб ўғилларининг бу ишларидан қаттиқ хафа бўлиб куюниб гапирдилар. Уларга сабрли бўлишларини ва ўз соғликларини асрашларини маслаҳат бердик. Бедарак кетганлардан бирини ўғли ишсиз экани ва бувиси уйлантирай деса иши уй жойи йўқ деб хеч ким қизини бермаётгани хақида гапирди. Махалла томонидан иш билан таминлашга келишилди. Бедарак кетганлар "Гулистон" МФЙ Фурқат 25 уйда яшовчи Бобоноров Шарофиддин 1999 йилгача яшаган. Гулистон кўчасида яшаган Мухаммадиев Учқун Рамазонович 26.07.1971 йилда туғилган.
Отинойи Бердиева Т. А.
Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг 2021 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида таълим муассасаларида ёшлар орасида экстремизм ғояларига берилишининг олдини олиш ҳамда уларни илм-фан ва касб-ҳунарга қизиқтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Навоий давлат кончилик институти “Кимё-металлургия” факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан 2021 йил 26 март куни “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида учрашув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Жамолиддин Тошкулович Назаров кириш сўзи билан очди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита бўлими бошлиғи Қодиров Бекзод Мухсинович, вилоят хокими ўринбосари Мусурмонов Ғофур Эшпўлатович, вилоят бош имом хатиби Рўзиев Тохир Бобоназарович, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, майор Зокиров Ваҳоб Гадоевич, катта тезкор вакили Мухаммадиев Хуршид Хамидович, факультет профессор-ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ва талабалар иштирок этди. Тадбирда маърузачилар миссионерлик ва прозелитизмни олдини олиш, ёшларни турли маънавий таҳдидлардан ва информацион, мафкуравий ҳуружлардан асраш, диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, тараққиётга таҳдид тўғрисидаги маълумотларни талабаларга етарлича тушунтирдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги