ТАБРИКЛАЙМИЗ!
ЮКСАК ЭЪТИРОФ
Республикамизда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглиги асосида уларга тенг имкониятлар яратиш борасида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг ҳар соҳасида фаолият юритувчи аёлларимиз эътирофга сазовор бўлмоқдалар.
Куни кеча “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси етакчи ўқитувчиси, тажрибали устоз-мураббия ҚУРБАНОВА ГУЛОБОД ҚУДРАТИЛЛАЕВНАнинг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани бунинг яққол мисолидир. Гулобод устоз кўп йиллар давомида таълим муассасасида “Қуръони карим ва тажвид” фанидан таълим бериб келмоқда. Ўз фаолияти давомида минглаб қория қизларни таълим ва тарбиясига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшмоқда.
Мана неча йилларки республикамизда диний таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган “Қуръон мусобақалари”да устознинг шогирдлари нуфузли ва фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги