Интернетдаги маърузалардан таълим олса бўладими?

9-10-2017, 11:30 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 608

Савол: Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Сизга бир саволим бор эди. Ҳозирда кўпчилик интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда ўзбек тилидаги маърузалар тарқатилмоқда. Бу маърузаларнинг кўпчилигини биз танимайдиган, Ўзбекистонда истиқомат қилмайдиган, хориждан туриб диний мавзуларда таълим берадиган кишиларга тегишли. Шу инсонларнинг маърузаларини эшитиб амал қилиб юришимиз қанчалик тўғри?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Илм эгаллаш анча масъулиятли иш. Илмни дуч келган инсондан эшитиб, ўрганиб кетаверилмайди. Устознинг кимлиги, унинг илмий салоҳияти, тақводорлиги, ўзи яшаб турган жамиятдаги аҳли илмлар томонидан эътироф этилганлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Ҳозирги кунда интернет тармоқларида ўзларига Бухорий, Самарқандий, Тошкандий ва ҳоказо номларни, нисбатларни бериб, ўзларини аҳли илм санаб, кишиларга диний сабоқ беришни амалга ошираётган инсонлар учраб турибди. Аслида эса уларнинг кимлиги, асл исм шарифи, қаерда таълим олганлиги, унга илм ўргатиш учун ким ижоза берганлиги ёки ислом олий даргоҳининг шаҳодатномаси бор ёки йўқлиги ҳеч кимга маълум эмас. Шунингдек уларнинг бераётган "илм" ларида жуда кўп тушунмовчилик ва соф ақидамизга зид масалалар кўплаб учраяпди.
Шунинг учун ўзингиз яқиндан танимаган, танисангизда аҳли илмлар орасида эътироф этилмаган кишилардан илм олишингиздан кўра, ўзимиздаги расмий масжид имомлари, таниқли уламоларимиз, расмий uz. доменидаги сайтларимиздан излашингизни маслаҳат бераман.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш