Бугун ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги биносида Навоий вилоят отинойилари иштирокида 2020 йил сарҳисоб йиғини бўлиб ўтди.
Бугун ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги биносида Навоий вилоят отинойилари иштирокида 2020 йил сарҳисоб йиғини бўлиб ўтди. Тадбирда ЎМИ Навоий вилоят ваеили бош имом хатиби Т. Рўзиев, Навоий вилоят тарғибот гуруҳининг раҳбари С. Бозорова, Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов, давлат ҳавфсизлиги ходими Ю. Худойқулова ва вилоят отинойилари иштирок этишди. Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича
Вилоят бош отинойиси У. Холова сўзга чиқиб отинойилар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, отинойиларни қийнаётган масалалар бўйича ма'рухўза қилди,
Вилоят бош имомиТ. Рўзиев отинойиларнинг вазифалари ҳақида, батафсил сўз юритдилар.
Навоий вилоят тарғибот гуруҳининг раҳбари С. Бозорова отинойиларга ҳос масалалар, ёшлар тарбиясида отинойиларнинг ўрни ҳақида фикр билдирди. Навбатдаги масала бўйича Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов сўзга чиқиб 2021йилда янада фаолиятни кучайтириш, ажримларни олдини олиш, 2021 йилда камчиликларни бартараф қилиб, янада яхшироқ натижаларга эришиш кераклиги ҳақида гапириб ўтдилар.Мажлис сўнгида намунали еўрсатгичларга эга бўлган отинойилар вилот вакиллигининг фахрий ёрлиги ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги.